Latest news

18:43Кувайт терма жамоаси бош мураббийи: "Мен ЎФА шорт-листида бўлганман?"  0 18:19"Реал" футболчиси Испания терма жамоаси сафида жароҳат олди  0 17:40Сайфиев ва Ҳамробековлар терма жамоа машғулотида иштирок этишмади  1 17:27Каннаваро: "Тимур Кападзе билан ўйин фалсафаларимиз ўхшаш"  9 17:23Ҳожимат Эркинов: "ОКМКда катта футболга мослашганман"  0 17:06Фабио Каннаваро Турғунбоев ва Эшмуродовнинг йиғинга чақирилишига изоҳ берди, МТЖда икки нафар футболчи жароҳат олган  10 17:03"Унда ўзбек футболчилари ҳақида кўп маълумот бор" - Фабио Каннаваро Тимур Кападзенинг ёрдамчи бўлиши ҳақидаги саволга жавоб қайтарди  11 16:40"Нефтчи" – "Андижон" ва "Бунёдкор" – "Насаф" учрашувларида пенальти ҳолатлари бўлганмиди? 24-турдаги ҳакамлик таҳлили  3 16:21"Реал" ТВ Родригонинг жарима майдонида йиқилиши ҳақида: "Трансляция контакт пайтида бошқа кадрга ўтиб кетди"  5 16:02Ҳожимат Эркинов: "Бундан футболчи чиқмайди, бўйи паст" деб айтганлар бўлган"  1 15:43"Наполи" Неймар билан шартнома имзоламоқчи бўлган экан  0 14:57Терма жамоага яна икки футболчи чақирилди  8 14:26Бугун Осиёда ЖЧ-2026 саралашининг тўртинчи босқичига старт берилади  14 14:02Оқ ёки кўк? Ўзбекистон терма жамоаси Кувайтга қарши қайси рангдаги формаларда ўйнаши маълум бўлди  7 13:26Жеррард Трентнинг "Реал"га кетиши ҳақида: "Мен бундай қилмаган бўлардим. Нималар қилаяпсан ўзи?"  13

Россиялик ҳакам "Сурхон" - "Насаф" ўйинидаги вазият ҳақида: "Бош ҳакам мақтовга лойиқ" News

Россиялик ҳакам "Сурхон" - "Насаф" ўйинидаги вазият ҳақида: "Бош ҳакам мақтовга лойиқ"

Ҳакамлик бўйича Championat.asia эксперти, россиялик собиқ ҳакам Анатолий Синяев ("Алё, рэф!" Telegram-канали) "Сурхон" - "Насаф" учрашувининг охирида содир бўлган вазиятни таҳлил қилди.

Эслатиб ўтамиз, "Сурхон" - "Насаф" учрашувининг (0:1) сўнгги дақиқаларида меҳмонлар вакили Ғолиб Ғайбуллаев рақиб футболчисини ўз жарима майдончаси ичида йиқитгандек бўлди, аммо бош ҳакам Ильгиз Танташев пенальти белгиламади. Вазиятга ВАР аралашганидан сўнг ҳам Танташев узоқ муҳокамалардан сўнг 11 метрлик жарима зарбаси йўқлигини маълум қилди.


"Вазият оддий эмас. Биринчи камерада ҳимоячи тўпга биринчи бўлиб теккандек тасаввур уйғонади, шу сабабли учрашувни давом эттириш мумкин. Ҳимоячи сирпаниш орқали эҳтиёткорлик билан тўпни қайтаришган уринган. Ҳужумчи тўпга тега олмагани, аммо тўп траекториясини ўзгартиргани кўринган.


Афсуски, ВАР қуйидаги вазиятга аралашди:

А) Бош ҳакам 99% ҳақ эди;

Б) Хато кўринмаган. ВАР бундай такрорий лавҳалар билан вазиятга аралашишга ҳаққи йўқ. ВАРнинг хатоси.


Ўйин охирида ноаниқ бўлган кўрсатмаларга ишонмай, ўз қарорида қолган ҳакамни мақташ керак" - деди Анатолия Синяев.

Rating: +13   

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика