Latest news

04:12"Андижон" ўз уйида "Динамо"ни йирик ҳисобда мағлуб этган ўйиндан ФОТОГАЛЕРЕЯ  0 04:07Чемпион "Насаф" Фарғонада "Нефтчи"га мағлуб бўлган ўйиндан ФОТОГАЛЕРЕЯ  0 02:57Ла Лига. "Барселона" "Сельта"га қарши ўйинда сўнгги дақиқаларда иккита гол ўтказиб, ғалабани қўлдан чиқарди  95 02:06"Челси" 100 миллионлик форвардни харид қилмоқчи?!  2 00:29А Серия. "Милан" ва "Ювентус" ўртасидаги ўйин нурсиз дуранг билан якунланди  9 00:26АПЛ. "Манчестер Сити" ўз уйида "Тоттенхэм"га йирик ҳисобда таслим бўлди  27 23:11Битта гол урилган Тошкентдаги "Олимпик" — "Бунёдкор" ўйинидан ФОТОГАЛЕРЕЯ  0 23:00Франция чемпионати. "Ланс" Ҳусановсиз ўз уйида "Марсель"дан учта тўп ўтказиб, мағлуб бўлди  8 22:49Моуринью "Реал" собиқ ўйинчисини нишонга олди  2 22:11АПЛ. "Арсенал"дан йирик ғалаба, лондонликларнинг сўнгги голини ўтган йили Ўзбекистонга қарши баҳсда ҳаракат қилган 17 ёшли ўйинчи урди  9 22:06Бундеслига. "Байер" 0:2ни 5:2 қилди, "Боруссия Дортмунд"дан жавобсиз 4та тўп, "Хоффенхайм" — "Лейпциг" ўйинида 7та гол  0 22:00Суперлига. Экстра-тайм: жорий мавсум узоқ давом этган ўйинлар  0 20:57А Серия. "Интер" "Верона"га қарши ўйин тақдирини биринчи бўлимнинг ўзида ҳал қилди  0 20:40Вадим Абрамов: "Барча голларни қарши ҳужумлар туфайли ўтказиб юбордик, ўйин учун режамиз умуман бошқача эди"  3 20:27Александр Хомяков: "Раҳбарият янги мутахассис излаётган экан, демак улар мендан мамнун эмас"  8

Россияга боришдан бош тортган Испания, етакчиларсиз қатнашган Франция ҳамда башоратчи шифокори билан ғолиб бўлган СССР — илк Европа чемпионати ҳақида ҳикоя қиламиз News

Россияга боришдан бош тортган Испания, етакчиларсиз қатнашган Франция ҳамда башоратчи шифокори билан ғолиб бўлган СССР — илк Европа чемпионати ҳақида ҳикоя қиламиз

Европа чемпионати тарихи ҳақидаги қизиқарли маълумотлар билан танишинг.

Жорий йилнинг 14 июнидан 14 июлига қадар Германия яшил майдонлари Европа чемпионатига мезбонлик қилади. Турнирда саралаш босқичидан муваффақиятли ўтган қитъанинг нуфузли 24 терма жамоаси иштирок этади. Мусобақа олдидан аввалги чемпионатлар тарихи ҳақида сўз юритамиз.

Европа чемпионатини ўтказиш ғояси Франция футбол федерацияси бош котиби Анри Делоне томонидан 1927 йилда пайдо бўлган. Аммо ўшанда барча жаҳон чемпионатини ташкилотчилиги билан банд эди. 

Бундан ташқари, Европада минтақавий федерацияларни бирлаштира оладиган ташкилот йўқ эди. Бундай муассаса фақатгина 1954 йилда пайдо бўлди ва УEФА номини олди. Эббе Шварц биринчи президент бўлди, Анри Делоне эса бош котиб лавозимини эгаллади.

Ниҳоят, 1957 йилги УEФА конгрессида Европа чемпионатини ташкил этиш таклифи муҳокамага қўйилди.

1958 йилнинг 6 июнь санасида Швециянинг Стокгольм шаҳридаги Форест меҳмонхонасида тарихда илк бор Европа Миллатлар Кубогига қура ташлаш маросими бўлиб ўтди. Турнир, дастлаб, бош ташаббускор Анри Делоне номи билан аталган. Афсуски, Делоне 1955 йилда ўз ғояси амалга ошмаганини кўра олмасдан вафот этди.

Турнир формати оддий эди: дастлаб саралаш баҳслари плей-офф кўринишида ўтказиларди, финал босқичида эса тўртта жамоа иштирок этиши кўзда тутилганди. Дастлабки мусобақада 17 та жамоа иштирок этди, Германия, Италия ва Англия иштирок этишдан бош тортди. Норасмий сабабларга кўра, кўплаб ассоциациялар ушбу турнирнинг имкониятларига шубҳа билан қарашди.

Саралашнинг илк ўйини 1958 йилнинг 28 сентябрида Россия пойтахти Москва шаҳридаги Ленин номидаги "Марказий" стадионда СССР ва Венгрия ўртасида ўтказилган ва унда мезбонлар 3:1 ҳисобида ғалаба қозонган. Маълумотларга кўра, ушбу учрашувни 100572 нафар томошабин кузатган. 

Кейинги босқичга чиққан СССР навбатдаги ўйинни Испанияга қарши ўтказиши керак эди, бироқ генерал Франциско Франко бошчилигидаги Испания ҳукумати мамлакат терма жамоасига Совет Иттифоқига парвоз қилишни тақиқлади. Маълумотларга кўра, бунга иккинчи жаҳон уруши даврида 1941 йил Вермахт ихтиёрига берилган испанлардан иборат Азул дивизиясининг Россия фронтида жанг қилган аскарлари ҳали ҳам Сибир гулагларида қолиб кетишгани ва ватанига қайтарилмаётгани, шунингдек, ютқазиб қўйиш қўрқуви сабаб бўлган бўлиши мумкин. Бунинг учун улар 31,5 минг Швейцария франки миқдорида жаримага тортилди.

СССР ва Испания иккала ўйинни ҳам нейтрал майдонда ўтказиши мумкин эди. Испанияликларнинг ўйинни нейтрал майдонда ўтказиш таклифи УEФА томонидан рад этилди. Совет Иттифоқи ҳам бу таклифдан норози бўлиб, рад жавобини берди. Шу тариқа, Испанияга эса техник мағлубият ёзилди. СССР мазкур жуфтлик ғолиби деб тан олинди.

Турнирнинг финал босқичи 1960 йилнинг 6–10 июль кунлари Франция яшил майдонларида ўтказилди ва унда мезбонлардан ташқари СССР, Югославия ва Чехословакия қатнашди.

Францияга қарши ярим финалнинг илк ўйинида югославлар биринчи бўлиб ҳисобни очишди, аммо мезбонлар тезда ҳисобни тенглаштиришга муваффақ бўлишди. Танаффусга келиб Франция 2:1 ҳисобида олдинда бораётганди. Иккинчи бўлимда мезбонларга ғалаба қозонишга ишонч ҳосил қила бошлашди, чунки таблодаги ҳисоб 4:2 эди. Аммо ёш югославлар ҳайратлантира олишди: улар 75-78-дақиқалар оралиғидаги уч дақиқа ичида учта гол уриб, турнир финалига йўл олишди. 

"Французлар ҳайратда қолишди", — деди Югославия терма жамоаси футболчиси Милутин Соскич. — Стадионда шу қадар жимжитлик ҳукм сурардики, пашша учаётганини эшитиш мумкин эди. Одамлар кўз ўнгида нима содир бўлганини англай олмасдилар". 

Дарвозасини Лев Яшин қуриқлаётган СССР терма жамоаси эса Чехославакия дарвозасига жавобсиз учта тўп киритди.

Кейинчалик СССР ҳужумчиси Виктор Понедельник терма жамоа футболчиларига Францияга йўл олишдан аввал қандай кўрсатма берилганлигини сўзлаб берди.

"Сиёсий босим жуда кучли эди. Ҳар сафар кимдир капиталистик мамлакатларга саёҳат қилганида, уни Коммунистик партия Марказий Комитетининг ташвиқот ва ташвиқот бўлимига чақиришарди. Ҳозир ҳамма бу ҳақда билади. У ерда бизга хорижда ўзимизни қандай тутишимиз ҳақида тушунтиришган. Ҳатто меҳмонхонадан ёлғиз чиқишимизга рухсат берилмаган".

Учинчи ўрин учун баҳсда Чехославакия Францияни 2:0 ҳисобида енгди.

Шифокорнинг башорати

1960 йилнинг 10 июль куни "Парк де Пренс"да СССР ва Югославия дастлабки Европа Миллатлар кубоги ғолиби аниқлаб олиши керак эди.

"Югославия бизнинг энг муҳим рақибларимиздан бири эди: ўзаро қарама-қаршилик 1952 йилги Олимпиададан бошланган, ўшанда терма жамоамиз ютқазиб қўйганди", — деди СССР ҳужумчиси Виктор Понедельник. — Делегация ўз ватанига қайтиб келгач, Сталин барчани жамоадан четлатиш тўғрисида буйруқ берди: мураббий ва футболчилар жамиики унвонларидан маҳрум қилинди. Терма жамоа асосини ташкил этган армия жамоаси тарқатиб юборилди. Футболчилар турли шаҳарларга сургун қилинди: баъзилари Сибирга, баъзилари Москва чеккасига, бошқалари жанубга. Бутун жамоа тарқалиб кетди. Тасаввур қиляпсизми?

Рақибнинг жуда кўп машғулот ўтказишини билардик: улар жисмонан яхшироқ тайёргарлик кўришди. Югославияда энг яхши мураббийлар бор эди. Биз ижобий натижа ҳақида жиддий қайғурардик".

Понедельник жамоадаги асабий муҳит қандай бартараф этилгани тўғрисида шундай ҳикоя қилади:

"Сен нуфузли турнирда иштирок этяпсан, у ерда қисқа вақт ичида учинчи марта принциал рақиблар билан тўқнаш келасан, хаёлингда эса беихтиёр Сталин билан содир бўлган ўша воқеа айланаверади-айланаверади. Ҳамманинг асаби таранг эди. Мураббий Гавриил Дмитриевич Качалин кийиниш хонасида таркибларни эълон қилди, кейин шифокорга қайрилиб қараб: "Нимадир айтмоқчимисиз?", деди. Эҳтимол, кимдир ўйинга тайёр бўлмаслиги мумкин эди. Шифокор шундай деди: "Мен ҳал қилувчи голни ким уришини биламан". Хонага сукунат чўмди. Яшин ўрнидан турди, унга мушти билан яқинлашди, Левнинг барзанги қўллари бор эди. Жамоа дарвозабони муштини яқин олиб бориб: "Ким?" деди. Шифокор жавоб берди: "Виктор Понедельник". Яшин эса дуқ қилди: "Кўрамиз, шифокор, агар Виктор гол урмаса, бошингга қора кунларни туширамиз". Кейин барча кулиб юборди. Бу асабий тарангликни бироз енгиллаштирди. Бундай ҳолат кийиниш хонасида тез-тез учраб турарди".

Францияда кун бўйи ёмғир ёғди. 18 минг томошабин ташриф буюрган бундай майдонда ўйнаш мураккаб эди, бироқ жамоалар биринчи бўлимда етарлича вазиятлар яратишди. Югославлар биринчи бўлиб гол уришди ва тайм охирига қадар ҳисобни сақлаб қолишди. Иккинчи бўлим бошида Метревели ҳисобни тенглаштирди.

Асосий вақт 1:1 ҳисобида якунланди, қўшимча бўлимларда эса жисмоний тайёргарлик биринчи ўринга чиқди, Качалин шогирдлари бу борада яхшироқ ҳолатда эди.

"Навбатдаги ҳужумни ташкил этаётгандик, кутилмаганда Валентин Иванов чапга ўтиб кетди, мен эса 11 метрли нуқта томон югуришда давом этдим. Қанотдан узатма амалга оширилди, ҳимоячи тўпни қайтаришга улгурмади, мен эса сакрадим ва бош билан зарба йўлладим. Аммо мен тўп дарвозага қандай кирганини кўрмадим, чунки ўша вазиятда рақиб мени йиқитганди ва мен тўппа-тўғри лойга ағанагандим. Кейин жамоадаошларим устимга ўзларини ташлаётгани ҳамда стадионда шовқин-сурон бошланганини эшитдим ва гол урганимни ҳис қилдим", — дея голни хотирлайди Понедельник.

Қолган 7 дақиқада Югославия ҳисобни тенглаштиришга улгурмади. Шу тариқа, СССР Югославияни 2:1 ҳисобида мағлуб этиб, Европа чемпионатининг дастлабки ғолибига айланди.

"Оёқ босишга ҳам мадоримиз қолмаганди. Кийиниш хонасига келганимиздан сўнг, креслога ўзимизни таппа-ташладик. Орадан 10 дақиқа ўтди, 20 дақиқа ўтди, ҳеч ким ўрнидан қимирлай олмасди", — дея эслайди Понедельник. — "Кейин шифокор келди, унинг нозик овози бор эди. У Яшин қаршисига борди: "Ўйиндан олдин сенга нима дегандим? Хўш, финалда ғалабани голини ким урди?" Барчанинг юзига табассум югирди. Бу бизга қандайдир энергия берди ва ўрнимиздан туриб, душ қабул қилгани кирдик".

СССР — Югославия 2:1

Голлар: Метревели (49), Понедельник (113) — Галич (43).

СССР: 1 — Лев Яшин, 2 — Игорь Нетто, 3 — Виктор Понедельник, 4 — Юрий Войнов, 5 — Гиви Чохели, 6 — Валентин Иванов, 7 — Анатолий Крутиков, 8 — Валентин Бубукин, 9 — Анатолий Маслёнкин, 10 — Слава Метревели, 11 — Михаил Месхи.

Югославия: 1 — Видинич, 2 — Журкович, 3 — Юсуфи, 4 — Занетич, 5 — Миладинович, 6 — Перушич, 7 — Матуш, 8 — Еркович, 9 — Галич, 10 — Шекуларач, 11 — Костич.

СССР сардори Игорь Нетто ўша лаҳзаларни шундай хотирлайди:

"УЕФА Эйфель минорасининг юқори қаватидаги залда тантанали зиёфат уюштирди. Бизга еврокубок ғолиби сифатида олтин, рақибимиз — Югославия футболчилари эса кумуш медаллар тақдим этишди. Биз бир-биримизни самимий табрикладик. 

Бинодан пастда Парижнинг шовқин-суронли ҳаёти ҳукм сурарди. Бу жараён юқоридан яққол кўриниб турарди. Биз ўзгача дамларни ўтказдик. Ахир биз чемпион бўлгандик. 

Ғалабани тун бўйи нишонладик. Кечаси Париж бўйлаб сайр қилдик. Мен ҳеч қачон бундай ҳолатни кўрмаганман. Биз барга бордик ва пиво ичдик. Ҳамма жойда одамлар ва чироқлар гавжум. Биз Москвада ҳеч қачон бундай ҳодисани кўрмаганмиз. Ватанимизда кечаси доим қоронғи бўлади: на клублар, на барлар ишлайди, на бирор ким сайрга чиқади. Ҳамма сичқондек уйда ўтирарди. Ҳаёт шундай эди. Парижда эса ўзимизни худди эртакга тушиб қолгандек ҳис қилдик.

Ҳамма бизни миллионерга айланиб кетади деб ўйларди, ўшанда биз ёш эдик ва пул ҳақида ўйламасдик. Биз Москвага қайтишни хоҳладик. Етиб келганимизда, аэропортга ҳар биримиз учун алоҳида машина юборишди. У ердан "Лужники"га олиб боришди. Стадионда 110 минг томошабин бор эди. Барчамиз спорт кийимида ва медаллар билан қадам босдик. Ҳамма ўрнидан туриб, бизни олқишлай бошлади. Кўзимизда ёш қалқиди. Бизни ватанимизда шундай кутиб олишди. Бундай ҳолат мамлакат тарихида биринчи марта содир бўлганди".



Оқил Абдубарноев тайёрлади.

Rating: +7   

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика