Latest news

08:55"Барселона" етакчиларидан бири: "Бу сизларнинг сўнгги ғалабангиз"  2 08:27Суперлига. Бугун "Шўртан" учун сўнгги имконият  0 08:00Суперлига. "Динамо" – "Хоразм" 3:1   0 08:00Муҳаммад Салоҳ ёзда Саудияга кўчиб ўтиши мумкин. Саудияликлар унга қанча ойлик таклиф қилгани маълум  0 07:33ОАВда Ямалнинг гапларини нотўғри талқин қилинган  6 00:55Фримпонг жароҳати қанчалик жиддий экани маълум бўлди  4 00:51Эдем Неманов: "Медаллар учун курашамиз ва барчаси ўзимизга боғлиқ"  0 00:50Владимир Бубанья: "Насиб бўлса, ўтиш ўйинларида иштирок этмаймиз"  0 00:39Вадим Абрамов: "Самарқанд ЖЧга мезбонлик қиладиган стадионга эга бўлиши керак. Чемпионлик учун курашмаётганимизга ўзимиз айбдормиз"  3 23:55Шерзод Жўраев: "Насаф"дек жамоага қарши футболчиларни алоҳида руҳлантириш шарт эмас"  1 23:30Месси МЛСдаги танаффус пайтида Саудия Арабистони клубига ўтмоқчи эди, аммо саудияликлар бунга рози бўлишмаган  34 23:11Расман: Лучано Спалетти "Ювентус" бош мураббийи этиб тайинланди  5 23:05Суперлига. "Навбаҳор" – "Насаф" 0:0  5 22:59Рўзиқул Бердиев ОКМК билан ўйиндан кейинги матбуот анжуманида айтган гаплари бўйича изоҳ берди (тўлиқ матбуот анжумани)  25 22:31Пирс Морган Криштиану Роналдунинг ҳаётидаги "энг очиқ" интервьюни эълон қилди. Суҳбат кейинги ҳафта премьера қилинади  7

Россия қуйи дивизионидаги Вагиз Галиулин ҳақида News

Россия қуйи дивизионидаги Вагиз Галиулин ҳақида

Россияда Премьер-лигасидан кейин иккинчи даражали мусобақа ҳисобланган чемпионат 1992 йилдан бошлаб мунтазам ўтказилиб келинмоқда.

Бу сафар сиз азиз футбол ихлосмандларига деярли бутун фаолияти давомида Россия ички биринчиликларидан ташқарига чиқмаган ҳамюртимиз Вагиз Галиулин ҳақида батафсилроқ маьлумот берамиз.

Қадрланмаган иқтидор

Вагиз Галиулин 1987 йилнинг 10 октябрь санасида Ўзбекистоннинг Андижон вилояти, номи тилларда достон сўлим, Асака шаҳрида туғилган. Фаолияти давомида 6 та клуб шарафини ҳимоя қилган. "Андижон" академияси тарбияланувчиси ҳисобланади. Дастлаб, 18 ёшида "Бухоро"га кўчиб ўтган футболчи бирорта ўйинда майдонга тушмади ва 2006 йил бошида Қозоннинг "Рубин" клуби иккинчи жамоасида дебют қилди. Орадан тўрт йил ўтиб, асосий жамоага жалб этилган Галиулин 13 ўйинда биттадан гол ва ассистни амалга оширди. Қарийб ярим йилдан сўнг, "Сибирь"да бир мавсум ижара асосида 30 баҳсда 3 та голга ҳаммуаллифлик қилди.

2014-2016 йилларда Уфа шаҳрининг айнан шу ном билан аталувчи жамоасида 35 ўйинда шерикларига тўртта самарали пас берди. Шундан сўнг, яна икки мавсум "Тосно"да юқори савияли ўйин намойиш этди ва 70 учрашувда майдонга тушган ҳолда 11 гол ҳамда 10 ассист муаллифига айланди.



Кейинги икки йилни "Тамбов" ўтказган ватандошимиз 11 ўйинда бор йўғи битта самарали узатмани амалга оширди ва лекин жамоасининг элитага қайтишига меҳнаткашлиги билан муносиб улуш қўшди.

Ҳозирда жорий йилнинг 30 июнидан "Нефтехимик" сафида 39 учрашувда 3 гол ва 6 ассист қайд этди. Вагиз юксак иқтидор соҳиби. Айниқса, "Тосно"даги кутилмаган тезкор рейдлари, ажойиб финтлари-ю қойилмақом узатмалари ва албатта ёрқин ўйинлари бунга исбот бўла олади.

Шунингдек, ҳамюртимиз айрим жиҳатлар хусусан ташқи кўриниши билан жаҳон юлдузи Лионель Мессига ўхшаб кетади. Унинг чиройли ҳамда нозик ҳаракатларини ҳам "ўзга сайёралик"нинг ўйин услубига қиёслаш мумкин. Футболчи Ўзбекистон миллий терма жамоаси сафида 11 ўйин ўтказган. Кўпчилик мухлис-у мутаҳассислар томонидан келажаги порлоқ бўлиши тахмин қилинган Вагиз Галиулинга келгусида омад ва муваффақиятлар тилаб қоламиз!


Хондамир Ҳакимов тайёрлади

Rating: +1   

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика