Latest news

23:20"Интер" — "Урава Ред Даймондс". Таркиблар маълум  0 23:11КЖЧ. "Боруссия Дортмунд" ва "Мамелоди Сандаунз" ўртасидаги ўйинда еттита гол урилди  0 22:43Фоден мураббий бўлишни хоҳлайди  1 22:03Суперлига. "Навбаҳор" Наманганда ОКМКни йирик ҳисобда мағлуб этди ва жадвалдаги очколар фарқини қисқартириб олди  76 21:38"Милан" ёш испан футболчисини ўз сафига қўшиб олмоқчи  0 20:48"Барселона" чемпионлик учун қанча мукофот пули тўлаши маълум бўлди  14 20:18Клублар ўртасидаги ЖЧ. "Мамелоди Сандаунс" - "Боруссия" Д. Асосий таркиблар маълум!  1 19:59Про-лига. "ФарДУ" тезкор гол эвазига "Олимпик"ни мағлуб қилди  0 19:23"Реал"га Родри керак  6 18:54"Манчестер Сити" Гвардиолага ўринбосар топиб қўйди  7 18:24Энцо Мареска: "Ўйин услубини ўзгартирамиз"  2 17:53Ислом Исмоилов: "Чили ва Боливия билан ўйинлар жуда керакли тажриба бўлди"  6 17:50Мавсумдаги энг яхши ўртача томошабинлар рейтинги эълон қилинди, Жанубий Америка етакчи, "Барселона" 35-ўринда  9 17:10"Бавария" "Барселона"дан Нико Уильямсни илиб кетишга тайёрланмоқда  2 16:02"Реал" ярим ҳимоячиси Алонсо билан келишмовчилик сабаб клубдан кетиши мумкин  16

Россия премьер лигаси, 2-турнинг марказий ўйини: Шомуродов яна "Спартак" дарвозасига йўл топадими? News

Россия премьер лигаси, 2-турнинг марказий ўйини: Шомуродов яна "Спартак" дарвозасига йўл топадими?

Бугун Россия премьер лигасининг навбатдаги, яъни 2-тур беллашувларига старт берилади.

Сайтимиз турнинг марказий тўқнашуви, Ўзбекистон терма жамоаси ҳужумчиси Элдор Шомуродов ҳаракат қиладиган "Ростов" ҳамда "Спартак" жамоалари ўртасидаги баҳсга эътибор қаратади.

Турнинг марказий баҳси шубҳасиз Ростовда ўтади. Карпин бошчилигидаги "Ростов" ўз уйида "Спартак"ни меҳмон қилади. Олег Кононов жамоаси намойиш этаётган футбол Россияда катта танқидлар остида қолмоқда. Биринчи турдаги "Сочи" билан ўйиндан кейин эса бу танқидлар шамоли янада кучайди. Гарчи жамоа ғалаба қозонган бўлсада, "Спартак"нинг дебютант билан ўтказган ўйини ҳеч кимда илиқ таассурот қолдирмади. "Спартак"нинг ҳозирги ҳолатидан келиб чиқсак, "Ростов" билан ўйинда Кононов жамоаси туб ўзгаришларга қўл уриши қийинроқдек кўринмоқда. 

Олег Кононов янги қураётган жамоасида ўтган йили "Арсенал" (Тула)да иш берган тандем Бакаев - Мирзов жуфтлигидан фойдаланмоқчи. Лекин "Спартак" мухлислари мазкур тандем юқори мақсадларни кўзлаётган жамоа учун етарли бўлишига шубҳа билан қарашмоқда.

"Ростов" эса биринчи турда ёрқин ўйин эвазига "Оренбург"дан устун келди. Мазкур баҳсда Карпин жамоасининг ҳужумдаги потенциали юқори эканлиги ўз исботини топди. Айниқса Ионов - Шомуродов тандеми туҳфа этаётган голлар "Ростов" муваффақиятининг асосий "калити"га айланмоқда.

Ҳар иккала жамоа биринчи турда ғалаба қозонди. Бироқ ўйин тарафлама олиб қаралса, "Ростов" ҳозирги пайтда бугунги рақибидан кўра оптимал формада. Карпин жамоани чемпионатга яхши ҳолатда олиб кирди.

Бугунги "Ростов" - "Спартак" учрашувида нисбатан устунлик мезбонлар тарафида. Айниқса Валерий Карпин ўзининг собиқ жамоасига қарши ўйнашини инобатга олсак, "Ростов" мазкур тўқнашувга фақат ва фақат ғалабани кўзлаган ҳолда тушади.

Шунингдек, бугунги кун доирасидан ўрин олган яна учта беллашув бўлиб ўтади. Яна бир ҳамюртимиз Вадим Афонин тўп тепадиган "Оренбург" ЦСКА меҳмони бўлса, "Уфа" ўз уйида "Краснодар"ни қабул қилади. Яна бир ўйин эса Самарада "Крилья Советов" ҳамда "Арсенал" (Тула) ўртасида кечади.

Эслатиб ўтамиз, турнинг марказий тўқнашуви "Ростов" - "Спартак" жамоаларининг ўтган мавсумдаги охирги баҳсида миллий жамоамиз ҳужумчиси Элдор Шомуродов москваликлар дарвозасига ажойиб гол уришни уддалаган ва бу якунда "Ростов"нинг муҳим ғалабасини таъминлаганди. Карпин бугун ҳам "Ростов"нинг асосий "снайпер"ига умид боғлаган. Шомуродов эса табиийки ўтган баҳсдаги муваффақиятни такрорлашга уриниб кўради.

Rating: +48   

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика