Latest news

00:03Гвардиола Ҳусановнинг ўйини ҳақида фикр билдирди  17 23:45АПЛ. "Манчестер Сити" – "Манчестер Юнайтед" 3:0  1 23:33Маттиас Яйссле: "Насаф"нинг кучли томонларини яхши биламиз, аммо ғалаба учун ўз устунлигимизга эътибор қаратамиз"  3 23:01"Барселона" — "Валенсия". Таркиблар маълум  12 22:50"Милан" — "Болонья". Таркиблар маълум  1 22:42Лига 1. ПСЖ "Ланс"ни қийинчиликсиз таслим этди  1 22:25АПЛ. Ҳусанов тўлиқ ўйнаган Манчестер дербисида "Сити" "Юнайтед"ни йирик ҳисобда енгди  88 22:13ОПЛ. "Нефтчи" ва "Сабаҳ" ўзаро дуранг ўйнади, Раҳмоналиев иккинчи тайм бошида майдонга тушди  0 21:21Рўзиқул Бердиев: "Олдин ҳам "Ал Аҳли" сингари катта салоҳиятга эга жамоаларга қарши ўйнаганмиз"  14 21:10Илёс Зейтуллаев: "Янги стадионда тўп тепиш ўзгача ҳиссиётларни берди"  1 20:46Ҳаким Фузайлов: "Яна эски касалимиз қўзғади"  6 20:02АПЛ. "Ливерпуль" 90+5 дақиқада пенальтидан урилган гол эвазига "Бёрнли"ни мағлуб этди  16 20:00Про Лига. "Арал" "Олимпик"га имконият қолдирмади  0 19:55Абдухолиқовнинг пеналтидан киритган голи "Бунёдкор"га ғалаба тақдим этди  8 19:28А Серия. "Рома" Римда "Торино"га мағлуб бўлди  9

Россия чемпионатидаги легионерлар. Кўзгуда - Одил Аҳмедов News

Россия чемпионатидаги легионерлар. Кўзгуда - Одил Аҳмедов

Россия чемпионатининг биринчи давра ўйинлари ўз якунига етди. Қуйида биз легионерларимизнинг биринчи даврадаги статистикаларига эътибор қаратиб ўтамиз.

Бугун "Краснодар" ярим ҳимоячиси Одил Аҳмедовнинг ушбу мавсумдаги иштироки статистикасига назар соламиз.



Одил Аҳмедов - "Краснодар".

Россия чемпионати.

Ўйинлари сони: 13

Гол: 1

Якка курашлардаги муваффақияти
: 52%  

Аниқ тўп узатиш
: 72%

Тўп узатмалари сони: 567

Тўп оширмалари сони: 8

Ҳимоядаги иштироклари:

Рақибдан тўпни олиб қўйиш: 35 маротаба

Якка курашлардаги ғолибликлар: 29 маротаба

Рақиб футболчилари билан тўқнашув: 131 маротаба

Тўпни ўз жарима майдончасидан узоқлаштириш: 8 маротаба


Ҳужумдаги иштироклари:

Аниқ тўп оширишлар: 73%

Дарвоза томон тепган зарбалари аниқлиги: 33%

Голли тўп узатмалар: 0

Муваффақиятли дриблинглари сони: 12

Огоҳлантиришлар: 1

Четлатиш: 0

Қоида бузишлар: 27

Унга қарши қоида бузилишлари: 17



Россия кубоги.

Ўйинлари сони: 1

Европа лигаси.

Ўйинлари сони: 4

Голли узатмалари сони: 3

Тўп узатмалари сони: 182

Аниқ тўп узатишлар: 78%

Тўп оширишлар: 3

Дарвоза томон аниқ зарбалар: 60%

Муваффақиятли дриблинглари сони: 3

Қоида бузишлар: 6

Унга қарши қоида бузилишлари: 5


Одил Аҳмедов ушбу мавсум аввалида Россиянинг "Анжи" клубидан "Краснодар"га келиб қўшилди. Ҳамюртимиз ўзининг янги жамоасида "йўқолиб" қолмади ва жамоанинг асосий таркиби футболчисига айланди. Одил Аҳмедов "Краснодар"нинг марказини ўз қўлига ола билди. Айниқса Европа лигаси мусобақасида Аҳмедов ўзини ҳар томонлама яхши тарафдан кўрсата олди. "Лилль", "Вольфсбург" ва "Эвертон"га қарши кечган баҳсларда Одил Аҳмедов ўзининг нозик дидли пас соҳиби эканлигини исботлаганди. 


Ўзбекистон миллий терма жамоаси аъзоси Одил Аҳмедов Россия чемпионати доирасидаги ЦСКАга қарши ўйинда жароҳат олиб, жамоасининг сўнгги бир нечта учрашувларини ўтказиб юборишга мажбур бўлганди. Айни пайтда футболчи жароҳатидан фориғ бўлган ва терма жамоамиз сафида машғулотларга киришган. Ўйлаймизки, Осиё кубогида Одил Аҳмедов ўзининг нималарда қодир эканлигини яна бир бор исботлайди ва "Оқ бўрилар"нинг ҳақиқий етакчисига айланади.

2014 йил Одил Аҳмедов учун ўзига хос тарзда кечди. Умид қиламизки, 2015 йилнинг дастлабки ойи футболчимиз учун янада омадлироқ келади ва Аҳмедов ўзининг футболчилик фаолиятидаги энг муҳим совринлардан бирини боши узра баланд кўтариш бахтига сазовор бўлади.

Одил Аҳмедов ўтган Осиё чемпионатининг очилиш беллашувида Қатар дарвозасига киритган супер голини такроран Австралия-2015 финал ўйинида киритишига тилакдошмиз.


Шаҳбоз Беғамов тайёрлади.

Rating: +1   

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика