Latest news

09:42"Ал Насcр" кетма-кет 7 та ўйинда ғалаба қозонди. Роналду кетма-кет 2 та баҳсда самарали ҳаракат қилгани йўқ  0 09:21"Атлетико" мухлислари Нико Уильямсни "маймун" дейишди, Гризманн ва Коке эса...  2 09:01"Нефтчи" - "Металлург" учрашувидан ГАЛЕРЕЯ  0 08:39"Барселона" эркаклари қила олмаган ишни аёллар жамоаси амалга оширди  5 08:18МЛС. "Интер Майами"дан йирик ғалаба. Мессида 2+1, Суарес ҳам гол урди  9 07:54Ўзбекистон U-23 терма жамоаси Индонезия билан ўйинга тайёргарликни бошлади + Ҳусайн Норчаевдан интервью   2 07:30Футзал. Бугун Ўзбекистон бронза медали учун Тожикистон билан ўйнайди  0 07:09Ўзбекистон кубоги. Бугун "Андижон" - "Насаф", "Динамо" - "Навбаҳор" ва яна 4 та ўйин бор  3 06:50Серия А. "Ювентус" - "Милан" 0:0   0 06:45АПЛ. "Астон Вилла" - "Челси" 2:2   0 06:40АПЛ. "Ньюкасл" - "Шеффилд" 5:1   0 06:35АПЛ. "Манчестер Юнайтед" - "Бернли" 1:1   2 06:30АПЛ. "Вест Хэм" - "Ливерпуль" 2:2   1 06:25Бундеслига. "Байер" - "Штутгарт" 2:2   0 06:20Бундеслига. "Лейпциг" - "Боруссия Д" 4:1   0

Роналдунинг опаси Криштиануни танқид қилган португалияликларга мурожаат билан чиқди News

Роналдунинг опаси Криштиануни танқид қилган португалияликларга мурожаат билан чиқди

Португалия термаси ҳужумчиси Криштиану Роналдунинг опаси Катя Авейру Миллатлар Лигаси гуруҳ босқичи 6-тури доирасидаги Испания терма жамоасидан учралган мағлубиятдан сўнг (0:1) португалиялик мухлислардан ранжиди.

Ушбу учрашувда ҳужумчи бир қанча голли вазиятларни амалга ошира олмади ва жамоаси плей-оффга чиқа олмади.

Авейру майсазорда орқасини объективга қаратиб ўтирган Криштианунинг суратини чоп этди.

"Португалияга доим ёрдам берган одамга ёрдам қўлини чўзиш керак. Бироқ португалияликлар касал одамлар, майда, юраксиз, аҳмоқ ва ношукур. Майсазорда бир йигит ич этини еб ўтирибди ва уни қўллаб-қувватловчи ҳеч ким йўқ. Унинг исми Криштиану Роналду ва у дунёнинг энг яхши футболчиси ҳисобланади.

Бундай бўлаётганидан ҳайрон эмасман. Португалияликлар ҳар доимгидек, ўз ликопчаларига тупуришди. Лекин мен доим мен билан бирга бўламан, қиролим. Хотиржам бўл", – деди Авейру.

37 ёшли Роналду жорий мавсум "Манчестер Юнайтед" ва Португалия терма жамоаси сафида 10 та ўйинда майдонга тушиб, 1 та гол урди ва 1 та голга пас узатди. Унинг клуб билан битими 2023 йилнинг ёзига қадар мўлжалланган.

Rating: +9   

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика