Latest news

11:47Ўзбекистон терма жамоасининг КХДР билан ўйин учун тахминий таркиблари  0 11:26Бундеслиганинг энг яхши тўпурари "Бавария"га ўтишни истамоқда  0 10:51«Реал Мадрид»нинг қишдаги режалари маълум  0 10:18Поль Погба келажаги борасида бир қарорга келди  2 09:42«Манчестер Юнайтед» ПСЖ футболчисини сотиб олмоқчи  0 09:07Клопп Испания жамоасини бошқариши мумкин  3 08:35Ибрагимович 7 кишилик рамзий терма жамоасини тузди  10 07:59Аморим МЮда илк машғулотни ўтказди  2 07:21ЖЧ-2026 саралаш. Бугун терма жамоамиз муҳим учрашувда майдонга тушади  53 03:01Миллатлар лигасининг чорак финалига чиққан барча 8 жамоа номи маълум бўлди  1 02:55Миллатлар лигаси. Роналду иштирок этмаган баҳсда Португалия дуранг ўйнади  6 02:48Миллатлар лигаси. Испания сўнгги дақиқалардаги пенальти эвазига ғалаба қозонди  4 02:15АПЛнинг энг тез югурадиган футболчилари (ТОП 10)  2 01:35Бен Дэвис Сон ҳақидаги хазили учун дисквалификация Бентанкур ҳақида: "Бундай нарсаларга жиддий қараш кераклигини тушундик"  3 23:29Ўзбекистонлик ҳакамлар ЖЧ-2026 саралаш учрашувида ишлайди  3

Роналдуга тўп узатманг News

Роналдуга тўп узатманг

“Ал Насср” футболчиларида керак бўлмаган вазиятларда, Криштиануга тўп узатмасликга иммунитет пайдо қилиниши керак.

Португалиялик футболчи 22 январь куни риёдликлар сафидаги дебют ўйинини ўтказди. Умуман олганда ўрта даражадаги иштирок, гол ҳам ассист ҳам йўқ. Ўйинда эътиборимни тортган жиҳат, риёдлик футболчиларнинг максимум Роналдуга ўйнашгани бўлди. Албатта воқеликнинг бундай давом этиши олдиндан кутилганди. Футболчиларнинг супер юлдузни тўп билан таъминлашга интилиши, ўзаро комбинация қилишга уринишлари табиий ҳол. Айрим вазиятларда ушбу аспектнинг жамоа зарарига ишлагани ҳам бор гап. Ўйиндан кейин риёдликлар устози Руди Гарция ҳам ушбу жиҳатга алоҳида тўхталиб ўтди.

"Футболчиларнинг одатдагидек ўйнаши ва ҳар доим Роналдуни тўп билан таъминлашга ҳаракат қилмай ўйнаши жуда муҳим. Мен уларга майдонда тўғри танлов қилишлари кераклигини айтдим. Очиғи, Криштиану ва Талиска бўш бўлса ва тўп сўраса, биз уларга тўпни беришимиз керак. Бу икки футболчи вазиятни ўзгартириб юборишга қодир”, – деган мураббий.

Холис фикр билдирадиган бўлсак, риёдлик футболчиларнинг Роналду томон тинимсиз узатмалар йўллашлари, якунда кўплаб «брак»ларни келтириб чиқариши мумкин (Иттифоққа қарши ўйин бунга мисол). Ўйинда кўрдикки, Криштиану тўпга етиши қийин бўлган ва мураккаб вазиятларда турса ҳам узатмалар берилаверилди. Руди Гарция бу масалада жиддий бош қотириши лозим. Футболчиларида керак бўлмаган вазиятларда,  Криштиануга тўп узатмасликга иммунитет пайдо қилиши керак. Акс ҳолда, ўйин сифати пастлайди бу эса Роналду учун ҳам клуб учун ҳам яхши эмас. Эҳтимол, бу илк ўйиндаги оний ҳолат бўлиши мумкин. Бугун тунда риёдликлар  суперкубок доирасида “Ал Иттиҳод” билан баҳс олиб боришади.

Кўрамиз ва кузатамиз, ўйин Тошкент вақти билан 23:00 да старт олади.

 

Жалолиддин Халилов.

 

Rating: +10   

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика