Роналду ёллаган одамлар ҳам Криштиану айбдорлигини тан олди
24 mar 2018 16:13
News
Роналду ёллаган одамлар ҳам Криштиану айбдорлигини тан олди
Жума куни "Реал" ва Португалия терма жамоаси ҳужумчиси Криштиану Роналду иши бўйича навбатдаги эшитув бўлиб ўтди.
Футболчининг авдокатлари ишга уч нафар солиқ экспертларини таклиф қилди.
Тўрт соатлик сўроқдан сўнг улар солиқ хизмати вакилларининг даъвосига қарши чиқишдан тўхтади ва хатто Роналду солиқ тўлашдан қочганини тан олишди.
Будан ташқари, экспертларнинг сўзларига кўра, Криштиануни ҳимоя қилувчи бир маълумот ҳақиқатга умуман тўғри келмаслигини айтишди. Гап Роналду томонининг қуйидаги баёноти ҳақида кетмоқда: "Имиж ҳуқуқларидан тушган даромад профессионал фойда сифатида эмас, кўчар мулк солиғи бўйича ҳисобланиши (фоизи кам) керак".
Маълумотларга кўра, бундай кўрсатмалардан сўнг Роналду солиқ органлари билан музокараларга киришишига тўғри келади. Акс холда у 10 йиллик қамоқ жазосига ҳукм қилиниши мумкин.
Link :
Source : Cadena Ser
Receive latest football news directly on your phone. Subscribe for our Telegram channel!
Comments