Latest news

12:34Шомуродов яна тўпурарлар жадвалида биринчи ўринга қайтадими? Бугун Туркияда Истанбул дербиси бўлиб ўтади, унда ҳамюртларимиз иштирок этади  2 12:27"Манчестер Сити" Игор Тиагони ўз сафига қўшиб олмоқчи  0 11:54"Бавария" Виктор Осимхенни сотиб олиши мумкин  0 11:25Ўзбекистон терма жамоаси ярим ҳимоячиси "Андижон"га ўтмоқда  7 11:22Жозе Моуринью Португалия терма жамоасини бошқаради  2 10:50Ёрқин Назаровга янги мавсумда беларуслик мураббий кўмаклашади  0 10:05Арне Слот: "VAR фақат аниқ ҳолатларда ишлаши керак"  1 09:50Владимир Бубаня: "Андижон" билан кечган сценарийни яна такрорлашни истайман"   0 09:07Sofascore. Абдуқодир Ҳусанов кеча неча баҳо олди?  3 08:41Францис Нарх, "Андижон" ҳимоячиси ва бразилиялик футболчи Самарқанд клуби йиғинида қатнашмоқда   0 08:12"Андижон" ва "Бухоро" собиқ футболчиси "Металлург" мураббийлар штабига қўшилди   0 07:33Жоржо Кьеллини: "VAR тизими ўзгариши шарт, бундай хатоларни қабул қилиб бўлмайди"  2 06:57Назорат учрашуви. "Металлург" - "Каттақўрғон" муроса кўчасини танлади  0 02:58ЛаЛига. "Реал" "Реал Сосьедад"га имконият қолдирмади  36 02:54Англия Кубоги. "Ливерпуль" қийинчиликсиз "Брайтон" тўсиғидан ўтди  2

Роналду "Реал"га қайтиши мумкин News

Роналду "Реал"га қайтиши мумкин

Мадрид клуби ҳужумчиси Карим Бенземанинг машғулотлар жараёнида жароҳат олди.

Бу "қироллик клуби" мавсумнинг қолган қисми учун ҳужум чизиғини кучайтириш эҳтиёжини туғдирди. Франциялик футболчининг узоқ муддатга сафдан чиқиши кутилмаяпти. Аммо Бензема октябрь ойи бошидан буён давомли жароҳати билан курашиб келган ва унинг тикланишига кафолат йўқ. 

"Sport" нашрига кўра, Криштиану Роналдунинг шов-шувли интервьюсидан сўнг "Реал" португалиялик юлдузга "Олд Траффорд"дан кетишига ёрдам берадиган клуб сифатида қаралмоқда. Роналдунинг муаммоси шундаки, унинг маошини камдан кам клублар қоплай олади. МЮ Роналду билан алоқаларни узиш учун унинг агенти Жорже Мендеш билан музокаралар олиб бормоқда. Англия клуби футболчининг қолган маоши катта қисмини тўламасликни таъминловчи келишувга эришишга интилмоқда. Нашрга кўра, айнан шу вазиятда "Реал" иккала томонга ҳам енгиллик келтириши мумкин. 

Португалиялик юлдузни Мадридда севадиганлар етарлича эканини ҳисобга олиб, 37 ёшли футболчининг қисқа муддат жамоада бўлиши ҳар иккала томон учун мос кўринади.

Бироқ "Marca" инсайдерлари "Реал"нинг бундай таклиф билан чиқишига шубҳа билан қарамоқда. Бунинг ўрнига "Челси", "Атлетико" ва "Наполи" йўналишлари тўғри бўлиши мумкин, дейилмоқда.

Rating: +19   

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика