Latest news

22:19Расман: Чаласан - "Андижон" футболчиси!  2 21:57Артета жароҳатлар сабабини айтди  0 21:25"Ливерпуль" "Лейпциг" ҳужумчисини таркибида кўрмоқчи  3 20:59Россия термаси Ўзбекистонга қандай таркиб билан келади?  4 20:32Расман: "Андижон" "Локомотив" посбони билан шартнома имзолади  5 20:17ЖЧ-2026 қуръаси олдидан. Анвар Ғофуров: "Мундиалда шов-шув қилишга қодир бўлган терма жамоамиз шаклланди"  1 20:05Расман: "Пахтакор" футболчиси "Навбаҳор"га ўтди!  4 19:49"Нефтчи"ни яна бир футболчи тарк этди  3 19:33Эшитдик-да! Диёр Холматов жамоасини ўзгартирмоқда  13 19:27Инсайд тасдиқланди: Игорь Голбан энди "Андижон"да!  15 19:10Трент қанча муддатга сафдан чиққани эълон қилинди  6 18:45"Хоразм" етакчиси фаолиятини "Андижон"да давом эттиради  8 18:28Қатар, Саудия Арабистони ва Малайзия клублари Забиҳилло Ўринбоевга даъвогар  6 18:08АПЛда ноябрь ойининг энг яхши мураббийи бўлишга даъвогарлар маълум  3 17:54Инсайд тасдиқланди: Жамшид Болтабоев "Андижон" шарафини ҳимоя қилади  8

Роналду нима учун "Манчестер Юнайтед" сардори бўлмаганини Невилл тушунтириб берди News

Роналду нима учун "Манчестер Юнайтед" сардори бўлмаганини Невилл тушунтириб берди

"Манчестер Юнайтед"нинг афсонавий сардорларидан бири Гари Невилл жамоадаги айрим маълумотлар ҳақида гапирди.

Ҳимоячининг айтишига кўра, Сэр Алекс Фергюсон сардорлик боғичини Гарри ва Гиггздан бошқасига ишонмаган.

"Жамоа сардори бўлганимдан бир йил ўтиб, жароҳат олдим. Ўшанда жуда ҳам қийин бўлди, мен жамоага ёрдам бера олмаётгандим. Мавсумолди тайёргарлик пайтида Сер Алекснинг ёнига кирдим. Таркибимиз ажойиб эди: Роналду, Руни, Тевес, Гиггз, Скоулз, Каррик, Фердинанд, Видич, Эвра, ван дер Сар... Ўшанда жамоада машҳурлар жуда кўп эди.

Мураббийнинг олдига келдим-да: "Ўзимни сардорга мос деб кўра олмаяпман, чунки таркибдаги футболчилар билан рақобат қила олмаяпман", - дедим. Сер Алекс эса: "Ўғлим, боғич сенда қолади! Гиггз билан биргаликда навбат билан тақасиз. Агарда боғични Руни ёки Роналдуга берсам, улар ақлдан озишади. Агарда Кришга берсам, Руни ҳафа бўлади. Агарда Видичга берсам, бу Фердинандга ёқмайди".

Ростдан ҳам, кийиниш хонасидаги тартибни сақлаш учун кейинги 4 мавсумда мен ва Гиггз сардор бўлдик. Биз катта ёки полициячи каби эдик. Фергюсон барча ишини ишонч билан давом эттирарди. Шу боисдан биз биринчи ўринда бўлардик. Бироқ барибир ўшанда мен ўзимни сардорлик боғичига нолойиқ деб ҳисоблаганман", - деди Гари.

Ундан кейин Неманья Видич жамоа сардори бўлди. Кейинчалик Руни, Каррик, Антонио Валенсия ва Эшли Янг тақди. Ҳозир эса Харри Магуайр жамоа сардори бўлиб турибди.

Rating: +16   

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика