Роналду Модричга мурожаат қилди: "Реал"да кўп лаҳзаларни сен билан баҳам кўриш мен учун шараф бўлган"
		
		23 may 16:37
        News	
	 
				 
				Роналду Модричга мурожаат қилди: "Реал"да кўп лаҳзаларни сен билан баҳам кўриш мен учун шараф бўлган"
22 май куни Мадрид клуби хорватиялик футболчининг 2024/25 йилги мавсум якунида кетишини эълон қилганди.
"Ҳаммаси учун раҳмат, Лука! Клубда кўп лаҳзаларни сен билан баҳам кўриш мен учун шараф бўлган. Кейинги ишларингда муваффақият тилайман", – деди Роналду.
Роналду ва Модрич 2012 йилдан 2018 йилгача "Реал"да бирга ўйнаган.
Хорватиялик футболчи 15 июндан 13 июлга қадар АҚШда бўлиб ўтадиган КЖЧдан сўнг "қаймоқранглилар"ни тарк этади. Модрич "Реал"га 2012 йилда "Тоттенхэм"дан келиб қўшилган. Жамоа билан биргаликда 6 марта Чемпионлар Лигасида ғолиб чиққан, 4 марта Испания чемпиони бўлган, 5 марта КЖЧда, шунингдек, УEФА Суперкубоги ва Испания Суперкубогида зафар қучган, икки марта Испания Кубогини қўлга киритган.
Хорватиялик футболчи "Реал" сафида жами 590 ўйинда майдонга тушиб, 43 та тўп киритган ҳамда 95 та голга ассистентлик қилган.
Similar news
 championat.asia
                   
                   
			
		
		
			championat.asia
		
	 
             "Пахтакор" голи инобатга олинмаган "Бухоро"ни мағлуб этиб, Ўзбекистон кубоги соҳибига айланди
                    "Пахтакор" голи инобатга олинмаган "Бухоро"ни мағлуб этиб, Ўзбекистон кубоги соҳибига айланди Суперлига. "Насаф" "Навбаҳор" майдонида очко йўқотди
                    Суперлига. "Насаф" "Навбаҳор" майдонида очко йўқотди Эксперт ҳакамлар гуруҳи "Пахтакор" ва "Бухоро" учрашувидаги баҳсли вазият юзасидан хулоса берди
                    Эксперт ҳакамлар гуруҳи "Пахтакор" ва "Бухоро" учрашувидаги баҳсли вазият юзасидан хулоса берди Педри ва Ямаль "Эл Класико"дан кейин ижтимоий тармоқларда Карвахални кузатишни тўхтатди
                    Педри ва Ямаль "Эл Класико"дан кейин ижтимоий тармоқларда Карвахални кузатишни тўхтатди
Comments