Роналду Луис Диасни "Ал Насср"да кўришни истамоқда — клуб 100 миллион евро беришга тайёр
		
		17 jul 11:18
        News	
	 
				 
				Роналду Луис Диасни "Ал Насср"да кўришни истамоқда — клуб 100 миллион евро беришга тайёр
Португалиялик юлдуз Криштиану Роналду жорий ёзда "Ал Насср" сафида янги шерик кўришни истамоқда. 
			Sport.es нашрининг маълум қилишича, Роналду "Ливерпуль" вингери Луис Диаснинг жамоага қўшилишини хоҳламоқда.
Манбага кўра, Криштиану колумбиялик вингернинг қанотдаги ўйинларини кўриб, ўзини голли вазиятлар билан таъминланишини истамоқда. Саудия Арабистони клуби "Ливерпуль" талаб қилган 100 миллион евро миқдоридаги товон пулини тўлашга тайёр.
Аввалроқ мерсисайдликлар Луис Диас учун "Бавария" томонидан таклиф қилинган 67,4 миллионни рад этган эди.
Эслатиб ўтамиз, ўтган мавсумда 27 ёшли Диас барча мусобақаларда 50 та учрашувда қатнашиб, 17 та гол ва 8 та ассистга муаллифлик қилган. Унинг "Ливерпуль" билан амалдаги шартномаси 2027 йилнинг ёзигача амал қилади.
            Link            :         
                    Source                : Sport.es
                Receive latest football news directly on your phone. Subscribe for our Telegram channel!
    Similar news
 championat.asia
                   
                   
			
		
		
			championat.asia
		
	 
             "Пахтакор" голи инобатга олинмаган "Бухоро"ни мағлуб этиб, Ўзбекистон кубоги соҳибига айланди
                    "Пахтакор" голи инобатга олинмаган "Бухоро"ни мағлуб этиб, Ўзбекистон кубоги соҳибига айланди Суперлига. "Насаф" "Навбаҳор" майдонида очко йўқотди
                    Суперлига. "Насаф" "Навбаҳор" майдонида очко йўқотди Эксперт ҳакамлар гуруҳи "Пахтакор" ва "Бухоро" учрашувидаги баҳсли вазият юзасидан хулоса берди
                    Эксперт ҳакамлар гуруҳи "Пахтакор" ва "Бухоро" учрашувидаги баҳсли вазият юзасидан хулоса берди Педри ва Ямаль "Эл Класико"дан кейин ижтимоий тармоқларда Карвахални кузатишни тўхтатди
                    Педри ва Ямаль "Эл Класико"дан кейин ижтимоий тармоқларда Карвахални кузатишни тўхтатди
Comments