Latest news

16:48"Хоразм" бир қатор футболчиларни сафига қўшиб олди  1 16:28"Манчестер Сити" янги мавсум учун захира либосини тақдим этди  0 15:59ФИФА Олимпиада ўйинларидаги воқеаларни текшириш учун эксперт тайинлади  0 15:34Тимур Кападзе: "Мисрнинг кучли томонлари ва имкониятларини яхши биламиз"  8 15:12Иброҳимҳалил ОТЖ лагерини тарк этди, унинг ўрнига бошқа ўйинчини қўшиш мумкинми? Кападзе жавоб берди  23 14:59"Манчестер Юнайтед" Уан-Биссакани Дюмфрисга алмаштирмоқчи  4 14:37Париж-2024. Ўзбекистон Мисрга қарши қандай либосда майдонга тушиши маълум  9 14:15АПЛ клублари "Лион" ҳимоячисига даъвогар  1 13:50Симонс "Лейпциг" ва "Бавария"дан бирини танлади  1 13:23"Арсенал" Евро-2024'да ёрқин ўйин кўрсатган ярим ҳимоячининг трансфери борасида музокаралар ўтказмоқда  1 12:57"Ньюкасл" ҳимоячиси Саудия Арабистони чемпионатига ўтиши мумкин  1 12:29Расман: "Комо" ироқлик иқтидор билан шартнома имзолади  1 12:04"Андижон" янги аъзоси Абинур Нуримбет: "Келажакда Қозоғистон миллий терма жамоаси либосида майдонга тушишни истайман"  3 11:39ПСЖ Франция терма жамоаси дарвозабонига қизиқмоқда  2 11:16Хаби Алонсо Арда Гюлерни "Байер"да кўрмоқчи  2

Роналду энди собиқ жамоадоши қўл остида тўп тепади: Сульшер ва Криштиану бу ҳақида нима дейди? News

Роналду энди собиқ жамоадоши қўл остида тўп тепади: Сульшер ва Криштиану бу ҳақида нима дейди?

Криштиану Роналду "Манчестер Юнайтед" устози Оле Гуннар Сульшер билан ажойиб муносабатлари ҳақида гапирди.

Роналду ва Сульшер 2003 йилдан 2007 йилгача МЮда бирга тўп тепишган. Аммо, жароҳатлар Олега кўп бор ҳалал берган. Шу сабаб улар майдонда биргаликда бор йўғи 32та ўйин ўтказишган. Кейин Оле фаолиятини якунлаган ва Сэр Алекс Фергюсон штабида ҳужумчилар мураббийи сифатида иш бошлаган. Ўша даврда норвегиялик мутахассис португалияликни шуғуллантирган.

Клуб расмий сайтига берган эксклюзив интервьюсида Криштиану Оле ҳақида жуда ҳам илиқ фикрларни айтган ва мураббий унга тўла ишониши мумкинлигини қўшимча қилган.

"Биз бироз суҳбатлашдик. Лекин, менда ҳали у билан тет-а-тет (юзма-юз) гаплашишга имкон бўлади. Ўшанда у нимани кутаётганини билиб оламан.

Ўзингиз биласиз, мен у билан "Манчестер Юнайтед"да 2 ёки 3 йил ўйнаганман. Шундай экан, у билан ажойиб муносабатдамиз. Лекин, энди мени ролим бошқачароқ: Мен ўйинчи, у эса мураббий.

Аммо бу энди аҳамиятга эга эмас. У билан муносабатларимиз ажойиб. Аввал ҳам айтганимдек, Манчестерга жамоага ёрдам бериш учун келганман, мураббий истаганича менга ишонч билдириши мумкин. Мен барчасига тайёрман".


Клубнинг расмий баёнотида Сульшер ўз навбатида Роналдуга майдонда ҳам, унинг ташқарисида ҳам ишонишини билдирди 

"Криштиануни тасвирлаш учун сўз етишмайди. У нафақат ажойиб футболчи, балки ажойиб инсон ҳамдир. Узоқ йил давомида мана шундай кучли истак билан ва юқори даражада ўйнаш учун бошқача одам бўлиш керак. 

У барчани ҳайрон қолдиришда давом этишига ишонаман, унинг тажрибаси таркибдаги ёш футболчилар учун жуда муҳим. Роналдунинг қайтиши жамоамизга эътиборни кучайтиради, унинг қайтганидан, барчаси бошланган жойга қайтганидан жуда хурсандман".

Rating: +21   

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика