Роналду "Барса"га қарши ўйнаши мумкин, фақат... (As)
22 oct 2020 19:50
News
Роналду "Барса"га қарши ўйнаши мумкин, фақат... (As)
Бироз аввал football-espana.net "Ювентус" фаорварди Криштиану Роналду "Барселона" билан ўйинни ўтказиб юбориши ҳақида маълумот берган эди.
Ўша хабарда УЕФА протоколи асос қилиб кўрсатилган. Унга кўра, португалиялик футболчида ўйинга бир ҳафта қолган пайтда манфий натижа бўлиши керак эди.
As нашри бироз бошқачароқ хабар тарқатди. Таъкидланишича, Турин клуби чоршанба куни футболчининг ҳолати тўғрисидаги маълумотни УЕФАга тақдим қилган. Роналдуда инфекциянинг аломатлари йўқ, у вирусни юқтириб олганидан бери иситмаламаган.
Ушбу омиллар Роналду топширган тест "Барса" билан ўйин бошланишидан 24 соат олдин салбий натижа берса, у майдонга тушишига имкон беради.
Эслатиб ўтамиз, учрашув 28 октябрга белгиланган.
Link :
Source : AS
Receive latest football news directly on your phone. Subscribe for our Telegram channel!
Similar news
22:38
Роналду барча даврларнинг энг яхши тўпурари сифатида Globe Soccer Awards мукофотини қўлга киритди 5
22:27
Ямал Globe Soccer Awards томонидан йилнинг энг яхши ёш ўйинчисига бериладиган мукофотни олди 0
Comments