Роналду "Ал Насср"нинг Теҳронда бўлиб ўтадиган "Истиқлол"га қарши ўйин учун қайдномасига киритилмади. Нега?
02 mar 20:08
News
Роналду "Ал Насср"нинг Теҳронда бўлиб ўтадиган "Истиқлол"га қарши ўйин учун қайдномасига киритилмади. Нега?
Криштиану Роналду Осиё Чемпионлар лигаси доирасидаги ўйин учун "Ал Насср" билан Эронга бормайди.
Ҳужумчи 3 март куни Теҳронда бўлиб ўтадиган 1/8 финал доирасидаги "Истиқлол" билан ўйин учун жамоа қайдномасига киритилмади.
Олдинроқ, Роналдунинг хавфсизлиги учун масъул бўлган хизмат футболчига Теҳронга бормасликни тавсия қилгани маълум бўлганди, сабаб унинг Эронга аввалги ташрифи вақтида португалияликни кўриш истагида бўлган одамлар кўплиги сабабли тартибсизликлар юзага келганди.
Хабар берилишича, "Ал Насср" "Истиқлол"дан ўйинни учинчи мамлакатга кўчиришни сўраган, аммо Эрон клуби саудияликларга рад жавобини берган.
Link :
Source : x.com/AlNassrFC_EN
Receive latest football news directly on your phone. Subscribe for our Telegram channel!
Similar news
championat.asia
Ла Лига. "Реал" ўз уйида "Сельта"га мағлуб бўлди, Гарсия ва Кассерас қизил карточка олди
Месси ўз рекордини янгилашда давом этмоқда
Алонсо кечаги мағлубиятдан сўнг ҳакамни кескин танқид қилди
Ла Лига. "Бетис" ва "Барселона" ўртасидаги ўйинда 8 та гол урилди, Торресдан хет-трик
Comments