Latest news

02:59Мбаппенинг дубли "Реал"га "Вильярреал" устидан ғалаба келтирди  6 02:32Аёллар ўртасидаги Испания Суперкубоги: "Барселона" яна "Реал"ни мағлуб этиб, кетма-кет бешинчи бор чемпион бўлди  2 01:55Арне Слот: "Бундай ўйинда 4 дақиқа қўшиб бериш камлик қилади"  5 01:50БУНДЕСЛИГА. "Леверкузен"да қийин ғалаба, "Дортмунд" эса Берлинда зафар қучди  0 00:34АПЛ. «БОРНМУТ»ДАН СЕНСАЦИЯ! «Ливерпуль» 90+5-дақиқада мағлубиятга учради  8 23:58Гвардиола ҳакамлардан норози: "Говард Уэбб, эртага чиқ ва нима учун пенальти берилмаганини тушунтириб бер!"  5 23:41"Вильярреал" - "Реал Мадрид". "Қироллик клуби" таркиби маълум  40 23:23Гвардиола "Сити"даги "янгилар"нинг ўйинига баҳо берди  4 22:47"Реал" ҳимоячиси жароҳат билан ўйнамоқда: Рауль Асенсио жамоаси учун соғлиғини хавф остига қўйди  9 22:32ПСЖ 18 ёшли футболчи учун "Барселона"га битимдагидан кўпроқ тўламоқчи  1 22:20U-23 ОСИЁ КУБОГИ. ЯПОНИЯ — ЧЕМПИОН! Хитой финалда тор-мор этилди  16 22:00Англия. Ҳусанов-Гехи жуфтлигидаги илк баҳсда "Сити" дарвозаси "қуруқ" сақланди ва "шаҳарлик"лар ғалаба қозонди  5 21:29"Бавария" Бундеслига жорий мавсумидаги илк мағлубиятини қабул қилди  11 21:25АПЛ. "Борнмут" - "Ливерпуль" баҳси учун таркиблар маълум  17 20:51Тедди Шерингем: "Арсенал" ўзи ҳақида ҳаддан ташқари юқори фикрда, улар рақибни ҳурмат қилишни ўрганишлари керак"  13

Роналдо Тошкентга келади? News

Роналдо Тошкентга келади?

Аввало бир нарсани таъкидлаб ўтай. Бошқа давлат биринчиликларидан анча ортда қолиб кетганимизнинг асосий сабаби бу телевидения!

Айнан "Спорт ТВ"нинг футболимизни ёритиб бериш даражаси 10%га ҳам тенг эмаслиги, футболнинг бугунги ҳолатга тушиб қолишига сабаб. Футболни тўлиқ ёритиш орқали биз нималарга эришамиз?

1. Ҳакамларнинг адолатли қарор қабул қилишига. Эфирга кетадиган ўйинлардаги адолатли қарорлар, эфир юзини йиллаб кўрмайдиган ўйинлардан кўп бўлади.

2. Вилоят жамоаларидаги истеъдодларни кузатиш. Биз уларни бир йилда тўрт маротаба кўрамиз, у ҳам бўлса Тошкентдаги ўйинларда. Агар кубокда тушиб қолмасалар (гап ўйинни тўлиқ кўрсатилиши ҳақида кетяпти).

3. Мусобақа сифатини оширишимиз мумкин. Агар маҳаллий футбол эфир юзини доимий равишда кўриб турса, тадбиркор ўз маҳсулотини футбол орқали тарғиб қилишни истай бошлайди.

Айнан шунинг учун ҳам ТВ керак, айнан шунинг учун ҳам яқин-яқиндан бошлаб Ўзбекистонда қайта фаолият олиб бораётган тадбиркорлар, спортимиз тепасига келаётган раҳбарлар энг биринчи навбатда ТВга эътибор қилишсин. У "Спорт ТВ" бўлиши шарт эмас. "Спорт ТВ" барибир давлат каналилигича қолади, унга бирон-бир инвестиция киритилгани билан, у ердаги менежментга аралашиб бўлмайди. Шунча ТВ каналлар очилаётган бир пайтда нега мустақил, соф ўзбек футболига бағишланган канал очилмасин? Бу билан ЎФФ ўзини танқидлардан холи қилиши керак бўлмайди. Иш бор жойда танқид бўлади, лекин ТВ футболни ривожлантирувчи энг керакли омиллардан бири.

Энди, мана навбат ҳакамларга! Куни кеча Рустам Бобомуродовни ҳакамлик фаолиятига нуқта қўйилди. Кеча Олим Толибжонов ҳам 4 балл олди ва уни ҳам шундай ҳукм кутиб турган бўлса ажаб эмас.

Ҳакамларнинг ёнини олмаган ҳолда бир маълумотни келтириб ўтсам. Ишим туфайли ҳар куни, ҳа айнан ҳар куни "НБУ Осиё" стадионида бўламан. У ерда ҳафтада 3 марта Равшан Эрматов бошчилигидаги ҳакамлар машғулот ўтказса, яна шунча Серазетдинов ва Цейтлиннинг шогирдларини кўраман. Улар ўтайдиган машқларни олий лига клубларидаги футболчилар бажармайди. Бугунги кунда ҳакамларнинг жисмоний ҳолати биздаги манаман деган олий лига футболчисидан яхши. Авваллари ҳакамлик хобби бўлиб, иккинчи касб сифатида қараларди. Шунинг учун қорни бор амакилар ҳам ҳуштак чалиб юраверган. Бугунги ҳакамлик савияси бошқа босқичга ўтди ва сиз машғулот ўтказмасангиз ўйиндан ташқари ҳолатда қоласиз. Шунинг учун бу биринчи рақамли касбга айланди. 

Энди ўйлаш учун савол. Ҳали бир ишни қотирмаган футболчи ўйнамаган мавсуми учун 200 млн.гача кўтарма пули олади ва ҳар ўйинда яна 3 миллиондан, 20 миллионгача мукофот пули ишлайди. Яна 2 млн-50 млн. оралиғидаги ойлик маоши бор. Бу ўринда Ўзбекистон миллий терма жамоаси на ЖЧга чиқади, на Осиё Кубогида бир нарсани қойиллатади. Ҳакамларимизнинг Осиё ареналарига чиқиши оддий ҳолга айланиб бўлди. Саволга энди келяпман... Сиз бировдан кўп меҳнат қилсангиз-да, 5 киши учун бир ўйинга 4 млн. сўм атрофида пул ажратилса алам қиладими? Шундай қилади-ки... Ҳакамлик қилмасин, бошқа касб танласин дейдиганлар учун яна савол, яхши савиядаги ҳакам қолмаса ва бизда 1 миллионлик ҳакамлар қолса, унда олий лига қандай аҳволга тушади? Ҳуллас танганинг иккинчи томони ҳам бор. Бу билан мен биронта ҳакамни оқламайман, ҳаммаси ҳато қилади. Лекин улар учун аввал шароит яратиб бериб кўриш керак. Тўғри, бугунги кунда ҳеч ким уларнинг ҳар бирига бир ўйин учун 10-15 млн. бермайди. Лекин маслаҳатим бор, Равшан Эрматов элчи сифатида ЎФФнинг янги раҳбарлари билан келишиб олиши керак. 2018 йил учун ҳакамлар учун ажратиладиган пул қанча миқдорга оширилса, ҳакам ўйинни фақат ва фақат футбол ривожи йўлида бошқаради. Агар шунда ҳам қинғир ишларга аралашса, унда нафақат ўйинларни бошқаришдан, балки футболдан бутунлай четлатиш ва жиноий жавобгарликка тортиш шарт бўлсин. ЎФФнинг ИББ вакили бўлган янги Вице-президенти шу ишлар билан қийинчиликсиз шуғуллана олади.

Мен фақат кечаги ўйинлардан келиб чиқиб қалам тебратмаяпман. Шунчаки, футболчиларга яратилган шароитни ҳакамларга ҳам тақдим этиш керак. Ҳакамнинг ПФЛда тутган ўрнига қараб таъриф берилиши лозим. Бунда ҳам бир адолат мезони четга чиқиб қолиши мумкин. ПФЛга яқин ҳакам, ҳар бир ўйинга ўзини қўйдиришни уддасидан чиқиш эхтимоли йўқ эмас. Балки уларнинг юқорида айтиб ўтганимдек, тутган ўрнидан келиб чиқиб маош белгиланиши керакдир. Бу ҳам бир таклиф, аммо жаҳон амалиётини кўздан кечириб қўйса ёмон бўлмасди. Барча айбни ҳакамга ағдаришдан аввал савол берайлик ўзимизга, бунга ким сабабчи бўляпти, албатта клублар эмасми? Ўша клублар эмасми бундан икки йил аввал топ-тоза футболга лафз бериб, 2-тур ўтмай уни бузган? Олий лигада биронта клуб йўқ-ки, йилни ҳалол ўтказса. 

Яқин-яқингача ОАВнинг футболдаги ўрни йўқ эди. Бу тазйиқ билан боғлиқ эмас. Шунчаки одамлар асосан ТВ ва газеталардан маълумот олишарди. ТВ бу аҳволда, газеталарда эса доим ҳам тезкор хабар чиқмайди. Сайтлар эса ривожланиб боряпти, мобил мухбирлар кўпайиб кетган. Ҳозир ҳамма воқеани тўғридан-тўғри эфирга чиқариши ёки тарқатиш имкониятига эга. Техника замонида исталган раҳбар билан мулоқотга кириш имкони пайдо бўлди. Шундай экан, бундан буёғига алдовлар иш бермайди, бу кенг майдонда ҳалолларгагина жой қолади, лекин бу осон бўлмайди, камида 3-4 йилни талаб қиладиган иш бу. Ҳамкасбларим янги раҳбар атрофига ўз тенгқурларини йиғиши керак деган фикрда. Аввалги 10 йилликда иш бермаган мутахассислар, кейинги 10 йилликда иш беришига ишониш қийин. Ҳар ҳолда 10 йил кичкина муддат эмас.

Энди бевосита сарлавҳага қайтаман. Ўзбек футболидан шу даражада бездики мухлис, ўзбек хабарларига бўлган талаби тушиб кетди. Аммо Роналдо ёки Месси деса, ўша хабарларга деярли барча кўз югуртиради. Мен айтган Роналдо эса бизнинг ёшликдаги ўша машҳур Бразилия терма жамоасининг "қуён тишлиги"... Кеча ЎФФ сайтида собиқ юлдузларни юртимизга олиб келиш бўйича гап-сўзлар бўлгаи ҳақида ёзиб ўтилди. Хўш, ростан Роналдо келадими? У бўлмаса бошқаси-чи? Бизнинг футболга ҳозир улар жуда керак, яна 4 йилга орқада қолган футболимиз учун, янгича йўналиш керак. Барчани яна футболга қайтаришимиз керак, яна 4 йилдан кейин ЖЧга чиқа олмасак, ҳеч бўлмаса ўша тўрт йил ичида асабларимиз бузилмаган, мана шундай тадбирлар ва хайрли ишлар билан қувониб юрган бўлишимиз керак. 

Сўнгги пайтларда спортчиларимиз билан турли мусобақаларда иштирок эта бошладим. Бу ерда бўйним эгик эмас. Ўзбекистон кунига олтин медаль олади. Қанчадан-қанча давлатлар бронза ололмай хуноб. Ҳамма бизни кўрса, ЎЗБЕКЛАР дейди, фахрланиб кетасан. Лекин футбол сўнгги йилларда чет элликлар орасида менинг ҳам бошимни эгиб қўйди. Жуда истардим, спортнинг бошқа турларида бўлгани каби футбол ўйинларидан кейин ҳам Ўзбекистонда эмас, Жанубий Корея ва Япония стадионларидан фахр билан, ғалаба билан чиқиб кетишни...

Нодирхўжа Юлдашев.


Rating: +47   

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика