Latest news

01:39ЖЧ-2026 саралаши. Норвегиядан 11:1, Холанддан 5та гол, Англиядан йирик, Португалиядан иродали ғалаба  2 01:15АПЛда ким чемпион бўлади? "CIES" тахмин қилиб кўрди  0 00:44"Фенербаҳче" Моуриньюдан кейинги бош мураббийини эълон қилди  1 00:14Холанд термадаги 45-ўйинида 44-голини урди  3 23:49Халқаро ўртоқлик турнири. Ўзбекистон U-17 Марокашга мағлуб бўлди  13 23:24Меньяннинг "Челси"га ўтмагани сабаби маълум бўлди  1 22:27Футзал. Ўзбекистон терма жамоаси йиғинга киришди. Олдинда Япония билан ўйин бор  3 21:36"Динамо" назорат учрашувида "Локомотив"ни ютди  2 21:13U-23 Осиё Кубоги саралаш босқичи. Қирғизистон Шри-Ланкани йирик ҳисобда енгди ва гуруҳда биринчи бўлди  20 20:19Владо Радманович: "Афсуски, Катанецнинг ҳозирги ҳолати яхши эмас"  30 19:59Кроос: "Германия ҳозирда катта ютуқларга эриша оладиган терма жамоалар қаторида эмас"  1 19:33Остон Ўруновдан рекорд!  9 19:05Алиризо Жаҳонбахш: "Ҳакамлик ҳақида ҳеч нима демайман"  21 18:38"Арсенал" МЮ кўзлаган футболчи учун курашда фаворит  2 18:17Мустақиллик Кубоги-2025 "Uz-Galaxy"да!  2

Роналдо Неймарга психологга кўринишни маслаҳат берди News

Роналдо Неймарга психологга кўринишни маслаҳат берди

Афсонавий бразилиялик ҳужумчи Роналдо Неймар босимдан қандай чиқиб кетиши лозимлиги ҳақида гапирди.

"Мен бу босимга қарши туриш учун психологик ёрдами олинишини маслаҳат бераман – бир киши учун бу жуда кўп. Неймар иштиёқ ва худди шундай истак билан қайтади. Лекин шуни такидламоқчиманки, футболчиларимизнинг руҳий саломатлигини кузатиб бориш керак. Биз учун бу масалани ҳал қилиш жуда муҳим, айниқса, бутун дунё терма жамоани кузатаётган Жаҳон чемпионатига келганда. Бутун дунё Неймарга қараб турди.

Психологик жиҳатдан ёмон ҳолатдалигини айтган интервьюсини кўрганимда юрагим эзилди. Мен унга қандай ёрдам бериш ҳақида ўйладим. Ҳозир бунинг иложи бор, бизнинг вақтимизда бу ҳақда кўп ҳам гапирилмаган. У ўз фаолиятида қилган ҳар бир нарсани қадрлаши лозим. Нима бўлса бўлди. Буни Неймар билади. Албатта, ҳамма Жаҳон чемпионатида ғалаба қозонишни хоҳлайди, лекин бу осон эмаслигини ҳамма тушунади. Бизда бешта унвон бор ва биз энг катта ғолибмиз", – деди Роналдо.

Эслатиб ўтамиз, "пентакампеонлар" чорак финалда Хорватияга пенальтилар сериясига кўра мағлуб бўлиб, мусобақадан чиқиб кетган эди.

Rating: +4   

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика