Latest news

08:03U-18 терма жамоамиз навбатдаги ғалабасини қўлга киритди  0 07:35EЧЛ. Ҳафта футболчисига кимлар номзод?  5 03:00ЕЧЛ. "Бавария" ўз уйида "Байер"ни йирик ҳисобда мағлуб этди, "Барселона" эса ўн киши бўлиб меҳмонда "Бенфика"дан устун келди  54 02:55ЕЧЛ. ПСЖ "Ливерпуль"га қарши ўйинда катта устунлик қилиб, сўнгги дақиқаларда ўз дарвозасидан тўп олиб чиқди  48 00:39ЕЧЛ. "Интер" нимчорак финалнинг илк ўйинида меҳмонда "Фейеноорд"ни мағлуб этди  10 00:23"Бавария"га "Лейпциг" ҳимоячиси Лукеба ёқади, аммо у жуда қиммат. Кейинги йилларда товон пули 90 млн евродан 65 млн еврога тушади  0 23:14Эндрик "Реал"ни тарк этиши мумкин  3 22:10"Барселона" Эл Ҳилалини мақсад қилган  1 21:21ЖЧ саралаши. БАА КХДР билан ўйинни ўзига қулай бўлган майдонга кўчира олди  23 21:00"Ҳусановни биринчи марта кўрганимда, "Янги ван Дейк ўсиб бормоқда" деб айтганман"  12 20:45"Манчестер Сити" 401 хонали янги меҳмонхона барпо этади  4 20:21"Ливерпуль" Команни "Бавария"дан сотиб олмоқчи  1 19:55Анри "Арсенал" ЕЧЛни ютиши мумкин деб ҳисоблайди  6 19:36Аморим Европа Лигаси ҳақида: "МЮда қурмоқчи бўлган нарсамиз ҳозир соврин ютишдан анча муҳимроқдир"  3 19:13"Манчестер Юнайтед" Онананинг ўрнига бошқа дарвозабон олиб келмоқчи  3

Ромео Йозак: "Менимча, Ўзбекистон гуруҳда асосий рақибимиз бўлади" News

Ромео Йозак: "Менимча, Ўзбекистон гуруҳда асосий рақибимиз бўлади"

Кеча ўсмирлар ўртасидаги Жаҳон чемпионатига қуръа ташланди.
Ўзбекистон ўсмирлари Хорватия, Панама ва Марокаш ўсмирлари билан бир гуруҳдан ўрин олишди. Қуръа маросимидан сўнг ушбу гуруҳ вакиллари ўз фикрларини билдиришди.

Ромео Йозак (Хорватия терма жамоаси техник директори): - Умуман олганда, қуръадан кўнглим тўлди. Ўйлашимча, Ўзбекистон терма жамоаси гуруҳда бизга энг асосий рақиб бўлади.

Абдуллоҳ Ал Идрисси (Марокаш терма жамоаси бош мураббийи): - Гуруҳда жуда кучли жамоа йўқ ва бу ерда барча масала очиқ қолади. Бу ерда осон рақиб бўлмайди. Жаҳон чемпионатида яхши натижани қўлга киритиш учун яхши тайёргарлик кўришимиз керак. Шунда кейинги босқичга йўл олишимиз мумкин.

Дилшод Нуралиев (Ўзбекистон терма жамоаси бош мураббийи): - Гуруҳимизда фаворит жамоалар мавжуд эмас. Ҳар бир ўйин қийин ўтади ва шунга яраша тайёргарликка эга бўлмоғимиз даркор.


Беҳзод Назаров тайёрлади
Rating:    

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика