Latest news

18:12U-17 Жаҳон чемпионати. Гуруҳдан чиқсак, ким билан ўйнаймиз?  1 17:44Кьеза Италия терма жамоасига чақирувдан бош тортдими?  3 17:24U-17 ЖЧ. Ўзбекистон – Панама (Матнли трансляция)  7 17:15Ўзбекистон U-17 терма жамоаси стадионга етиб келди  1 16:57"Динамо" "Қизилқум" футболчисига қизиқиш билдирмоқда  1 16:30Дешам Саудия Арабистонидан таклифлар олганини тасдиқлади  0 16:07Ямаль Испания терма жамоаси қайдномасидан чиқарилди  6 15:46"Нефтчи" чемпион бўлган охирги мавсумда ўзбек ва дунё футболи қандай эди?  22 15:34Ўзбекистон ампутантлар терма жамоаси ЖЧ йўлланмасини муддатидан олдин ҳал этди!  6 15:18Ўзбекистон U-19 чемпионати — Осиёда йилнинг энг яхши ёшлар лигаси  1 14:4924 ёшли дарвозабон, амалдаги чемпионни ютган мураббий, термага чақирилмайдиган вингер, турни безаб берувчи голни урган хавбек — Суперлигада 28-турнинг энг яхшилари  1 14:27Исақов, Папава, Плетнёв, Умар, Дориев... Суперлига 28-тур рамзий терма жамоаси  0 14:01Гвардиола: "Силва — мен учратган энг ақлли футболчилардан бири"  0 13:29Эшитдик-да! Кападзе Индонезия терма жамоаси бош мураббийи бўлишга яқин  31 13:12Арне Слот ҳакамлардан норози: "Лайнсмен байроқни кўтариш учун 13 сония вақт сарфлади"  0

"Рома"нинг 100 дан ортиқ қуролланган мухлислари Ниццада қўлга олинди News

"Рома"нинг 100 дан ортиқ қуролланган мухлислари Ниццада қўлга олинди

"Рома"нинг 100 дан ортиқ қуролланган мухлисари Европа лигаси ўйини олдидан Ниццада қўлга олинди.

Жамоалар бугун Францияда мусобақанинг 1-турида ўйнайди.

Сешанба кечаси 100 дан ортиқ одам қурол олиб юриш учун қўлга олинди. "Рома" фанатларидан муштлашувлардан фойдалниладиган темир буюм ва кастетлар олиб қўйилди. Айтилишича, италиялик мухлислар "Ницца" мухлислари билан тўқнашувга тайёрланаётган эди, аммо хавфсизлик кучлари аралашуви туфайли жисмоний ёки моддий зарарнинг олди олинди.

Ницца прокурори Дамиен Мартинелли "аниқланган мухлислар гуруҳларидан бири юзлари ёпилган ҳолда эди" деб айтди. Йиғилиш жойида пичоқлар, болғалар ва бронежилетлар каби индивидуал ҳимоя воситалари топилди.

Франция маъмурияти бугунги кунда "Альянц Ривьера" стадионида томошабинларни текшириш энг юқори даражада амалга оширилишини ва "Ницца" стадион ичида тартибни таъминлаш учун кўплаб стюардларни жалб қилишини хабар қилди.

"Рома" мухлислари стадионгача бўлган йўлда кучайтирилган назорат остида бўлади. Уларда чипта бўлса, фақат миллий полиция конвойида шаттл автобусларида олиб борилади ва ўйиндан кейин шу тартибда қайтарилади.

Бундан ташқари, пайшанба куни соат 5:00 гача жамоат жойларида спиртли ичимликлар истеъмоли тақиқланади ва одатда кечроқ ёпиладиган тунги клублар соат 2:00 да ёпилади.

Rating: -1   

Comments

   
24 sep 21:09:09
Bekzod
Блиин футболиям бор шунака киликлариям борда йевропани
championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика