Роман Павлюченко: "Тошкент клубидан таклиф бўлган эди"
28 jan 2018 17:09
News
Роман Павлюченко: "Тошкент клубидан таклиф бўлган эди"
Россиялик тажрибали ҳужумчи Роман Павлюченко "Спорт-Экспресс" нашрига берган интевьюсида Ўзбекистон клубидан таклиф бўлганини айтди.
- Сизга Тошкентнинг "Локомотив" клубидан ҳам таклиф бўлган экан...
- Тахминий музокара бўлганди, аммо аниқ ҳеч нима бўлмаган. Мен билан учинчи шахс алоқага чиққанди. Клуб вакилларига ўзлари менга мурожаат қилишларини ёки учрашишни таклиф қилдим, аммо... Осиё чемпионлар лигаси бошланишига оз қолди. Бир неча кун олдин яна алоқага чиқишди. Бироқ яна ўша учинчи шахс орқали. Буни нотўғри деб ҳисоблайман, юзма-юз гаплашиш лозим, - дейди "Спартак" ва "Тоттенхэм" клублари собиқ ҳужумчиси.
Роман Павлюченко 1981 йилда туғилган. 2003-2012 йилларда Россия терма жамоаси сафида 50та ўйин ўтказиб 21та гол урган.

Link :
Source : championat.asia
Receive latest football news directly on your phone. Subscribe for our Telegram channel!
Similar news
championat.asia
Ла Лига. "Реал Мадрид" ўз уйида "Реал Бетис"га 5 та гол урди
АПЛ. "Ман Сити" "Челси"га қарши ўйинда 90+4 дақиқада тўп ўтказиб юборди ва ғалабани бой берди, Ҳусанов 51-дақиқада захирадан ўйинга қўшилди
Алижонов "Пахтакор"да қолиш учун йирик битимни рад этди
Ла Лига. "Барселона" сўнгги дақиқалардаги иккита гол эвазига "Эспаньол"ни мағлуб этди
Comments