Latest news

00:23Элдор Шомуродов: "Замонавий футболда барчасига тайёр туриш керак"  3 00:10Фабио Каннаваро: "Жаҳон чемпионатига чиққандан кейин стратегия тузилган ва биз буни бажариш учун қўлимиздан келганини қиламиз"  10 23:54Мбаппе рекорд ўрнатди  1 23:10Al Ain Cup. Ўзбекистон – Миср 2:0  18 23:01Миср 8 ой деганда илк марта ютқазди  20 22:53Al Ain Cup. Остон Ўрунов порлаган оқшомда Ўзбекистон Мисрни мағлуб этди, финалда яна Эрон билан ўйнаймиз  462 22:23"Барселона" "Челси" билан бир ҳимоячи учун курашади  0 22:09Остон Ўрунов миллий термадаги 9 ва 10-голларини урди  5 21:54"Манчестер Сити"га "Борнмут" футболчиси керак  2 21:40Луис де ла Фуэнте: "Ямал борасида ҳавотир олмасангиз ҳам бўлади"  0 21:20Вернер қаерга боради?  0 20:58Карло Анчелотти 40 ёшли Модричнинг "Милан"да ўйнаётгани ҳақида гапирди  0 20:18МЛСда тизим ўзгармоқда: "Бу янги эранинг бошланиши бўлади"  2 19:54"Байер" асосий футболчиси "Бавария" кузатуви остида  0 19:10Райс, Ямаль, Дейола... "Пушкаш" мукофоти учун номзодлар эълон қилинди  8

"Рома" ва "Барселона". Аслида ким ҳақ? News

"Рома" ва "Барселона". Аслида ким ҳақ?

Хориж нашрлари Малкомнинг трансфери борасидаги маълумотларга ойдинлик киритиб кўришди.

Малком, "Рома", "Барселона" ва "Бордо" сўзлари ёзги трансферлар ойнаси вақтида мухлислар ўртасида кўп бора ишлатилди. Бу жамоалар бизга қувноқ трансферни тақдим қилишди.

23 июлнинг кечасида Малком Рим рейсида эди, "Рома" ва "Бордо" футболчи борасидаги келишувни расман эълон қилишди. Бироқ рейсга икки соат қолганида "Барселона" "орага суқулди" ва римликларнинг таклифини ортда қолдирган ҳолда бразилияликни ўзига оғдириб олди.

Фьюмичини аэропортида ярим тунгача навбатчилик қилишди ва футболчини кутиб ўтиришди. "Рома" эса факс орқали "уруш" қилаётганди. Улар "Барселона"дан кўра кўпроқ маблағ таклиф қилишди, бироқ "Бордо" янада кўпроқ маблағ сўради. Ва яна Малкомни кута бошлашди. Шундан кейин италияликлар музокаралардан чиқиб кетишди, футболчи эса Испания томон йўл олди.

"Айтганимдек, шунинг ўзи бизга етади. Чунки улар савдони аукционга айлантириб юборишди", - дея норози бўлди Мончи. Палотти ҳам бунга қўшимча сифатида: "Биз юристлар билан маслаҳатлашдик ва жавобгарликни "Бордо"га топширдик. "Барселона" безбетларча йўл тутди. Бу жамоанинг кечиримини қабул қилмайман, бироқ улар билан алоқаларни узмаймиз. Бу клуб бизга қараганда каттароқ. Келажакда "Барселона" билан ҳамкорликни давом эттирамиз".

Римликларнинг жаҳли чиққанди - бу аён эди. 5 йил олдин Палотта асрларга тенг бўлган ASR ёзувини олиб ташлаб, мухлисларни ғазаблантирганди. Ўшанда америкалик бизнесмен этика ҳақида гапирмади, бироқ эски гербнинг ўзига ёқмайдиган томонларини фанатларга чиройли қилиб тушунтириб бера олганди.

Бу ҳам - тоза тижорат. "Бордо" ҳали ҳеч нимага имзо чекмаганди ва ўзлари учун қулай бўлган йўлни танлади. Малком ҳам ҳали ҳеч қандай ҳужжатни имзоламаганди ва ўзига кўпроқ ёққан клуб томон кетди. "Рома" эса "савдолар аукционга айланди" деб, амбициялар курашида мағлуб бўлди.

Трансферлар ойнаси ўзи нима? Бу аукцион эмас.

Яна бир маълум қилинмаган жиҳат бор: "Рома" акциялари - биржада. Бундай клуб борасида бу фикрни айтиш ғалати (Малкомнинг трансферини эртароқ эълон қилиш "Бордо"нинг илтимоси бўлган). Факт шундаки, "Рома" ушбу трансферни якунлай олмаганидан кейин жамоанинг акциялари нархи анчагина тушиб кетди.

Бироқ!
"Бордо" эгаси Палотта билан виски ичиб ўтирганида, унга трансферни эртароқ эълон қилиш кераклигини айтган. Бу эса "Рома" учун хавфли эди. Кейинчалик Франция жамоаси президенти трансфер эрта эълон қилинганини ҳурматсизлик сифатида баҳолади.

Бу қонуний низолар эмас, ишонч масаласи эди. "Рома" акциялари чиндан ҳам анчагина тушиб кетди. Бироқ 26 июль куни Палоттанинг профессионал чиқишларидан бири буни тўхтатди: "Кечиримни қабул қилмайман, бироқ "Барселона" билан ҳамкорликни давом эттирамиз".

Рома исмли бола ўзидан каттароқ бўлган Барселона исмли йигитча билан қум ўйнаб ўтирганида, ўз белкурагини бериб қўйгандек гап бу. "Барселона" "Рома"ни бозор курашида мағлуб этди. "Бордо" эса "Рома"га ҳам, унинг эгасига ҳам ҳеч қандай тушунтиришлар бериши шарт эмас.

Албатта, Палоттага ростгўйлар ёқади. Улар шу сифати туфайли Малкомнинг трансферини бой берди. Шунчаки, Палотта ушбу амалга ошмаган трансфер орқали ўзига дарс ўтиб олди.

Миржалол Норматов таржимаси

Rating: +13   

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика