"Рома" ва "Аталанта" "Специя" етакчиси учун курашади
27 may 2021 13:08
News
"Рома" ва "Аталанта" "Специя" етакчиси учун курашади
"Специя" марказий ярим ҳимоячиси Жулио Мажоре фаолиятини А Сериянинг топ-клубларидан бирида давом эттириши мумкин.
23 ёшли италиялик футболчини "Рома" ва "Аталанта" клублари селекционерлари диққат билан кузатишмоқда.
Италиянинг икки профессионал дивизионларида 130дан ортиқ ўйин ўтказган "Специя" тарбияланувчиси икки йилдан бери "Аталанта" кузатувида. "Рома"нинг қизиқишига эса кўп бўлмади - "бўрилар"нинг янги устози Жозе Моуринью уни кўриб чиқмоқда.
"Специя" раҳбарияти трансфердан 10 миллион евро атрофида ишлаб олмоқчи. Футболчининг шартномаси 2023 йилнинг июнига қадар мўлжалланган. Мажоре ўтган мавсум А Серия доирасидаги 33та ўйинда майдонга тушиб, 3та гол уришга эришди.
Link :
Source : Calciomercato
Receive latest football news directly on your phone. Subscribe for our Telegram channel!
Comments