Latest news

08:05АПЛ. Ким энг кўп ойлик олади?  0 07:37«Манчестер Юнайтед» олти нафар футболчисини сотишга тайёр  2 02:35Тожикистон футзал терма жамоаси бош мураббийи: "Бугун кучлироқ жамоа ғалаба қозонди"  0 01:38Хосе Венансио Лопес: "Адолатли натижа қайд этилди. Жорий йиғин давомида кўпроқ ҳимоя чизиғини яхшилаш ҳаракатидамиз"  1 01:05ОФК президенти Париж Олимпиадасида Осиё номидан иштирок этувчи терма жамоалар ва мусобақа расмийларига табрик йўллади  0 00:46Трент Беллингем билан дўстлиги сабаб "Реал Мадрид"га ўтиши мумкин  0 00:10"Сўғдиёна" Суҳроб Иззатов ва Умид Султонов трансферини эълон қилди  2 23:46"Локомотив" ўртоқлик ўйинида Қувайт клубига имкониятни бой берди  2 23:18"Динамо"да кўрикдан ўтаётган бразилиялик вингерга жавоб берилди  3 22:52Ўртоқлик ўйини. "Динамо" Қирғизистон клубини яна бир марта мағлуб этди  6 22:20Интервью. Шавкат Саидов: "Яна янгиликларимиз бор"  1 21:50Mirabror Usmanov Cup-2024. Ўзбекистон футзал термаси Тожикистонни мағлубиятга учратди  0 21:26Расман: Сергей Лушчан "Навбаҳор" клуби бош мураббийи сифатида таништирилди  25 21:03Ўртоқлик учрашуви. ОКМК Беларусь клубига имкониятни бой берди  1 20:35Эшитдик-да! "Навбаҳор"нинг асосий футболчиси легионерга айланиши мумкин  31

“Рома”, катта раҳмат сенга! News

“Рома”, катта раҳмат сенга!

Tags :  Рома
Ҳозиргина “шалпанқулоқ” кубок учун 26 май куни “Қироллик клуби”га қарши финалда майдонга тушадиган клуб номи маълум бўлди

Кеча, 1 май санасида Европа Чемпионлар Лигасида 2017-2018 йилги мавсумнинг дастлабки финалчиси номи маълум бўлди. “Реал” қаторасига 3-марта клублар ўртасидаги Европанинг энг нуфузли мусобақаси финалига чиқишга эришди. Зидан “Реал” билан эришиш мумкин бўлган совринларнинг деярли барчасига 2 йилда эга чиқди. Айни ёзғичларимиз эса Зидан ва унинг “Реал”и ҳақида эмас.


Ҳозиргина “шалпанқулоқ” кубок учун 26 май куни “Қироллик клуби”га қарши финалда майдонга тушадиган клуб номи маълум бўлди. Ярим финалнинг дастлабки ўйинида ўзининг собиқ ўғлони, мисрлик азамат — Муҳаммад Салоҳдан тарсаки қабул қилиб олган римлик “бўрилар” ўз уйида “Ливерпул”га қарши жавоб ўйинида майдонга тушди. Чорак финалдаёқ бошдан баланд сакраган “Рома” ўз эртагини ярим финалга келиб якунлади. Аниқроғи, якунлашга мажбур бўлди. Бу билан “Рома” “Ливерпул”дан кучсиз ўйнади ёки кучсиз бўлганлиги сабабдан мусобақадаги иштирокини тўхтатди дейишдан ўзимизни йироқ тутамиз. Зеро, “бўрилар” бугун (ҳа, бугун) биринчи ярим финал жуфтлигидаги жамоаларга (ҳа, тўғри “Реал” ва “Бавария”нинг ҳозирги даражаси “Рома”дан ҳам “Ливерпул”дан ҳам юқори) қараганда кучли ва жозибали ўйин кўрсатди. Аммо бунинг ўзи финалга чиқиш учун етарли бўлмади. 

Бунга асосий сабаб эса “Ливерпул”нинг қойилмақом триоси — Салоҳ, Фирмино, Мане ҳамда жамоадаги финалга чиқиш иштиёқи. Иштиёқ бу жуфтликдаги ҳамма нарсани ҳал қилди. Иштиёқ Салоҳни “Челси” захира ўриндиғидан Европа Чемпионлар Лигаси финалига қадар етаклади. Иштиёқ туфайли Муҳаммад елкасида “мерсисайд” клубини нуфузли мусобақанинг финалига олиб чиқди. Ҳа, ўша иштиёқ туфайли “Рома” Месси ва унинг “Барселона”сини ярим финални телевизорда кўришга мажбур қилганди. Аммо “Рома”га бироз етмади. “Рома” биринчи ўйиндаги мағлубият учун жавоб берди.

Шу ўринда “Рома”га катта раҳмат айтмоқчиман, кўрсатган ўйини ва римона жангчиларга хос иродаси учун. Тик турган ҳолда шляпамни(аслида, шляпам йўқ) ечаман. Ярим финалда ўйнасангиз, “Бавария” ёки “Реал”дек ўйнаманг! Ўйнасангиз “Рома”дек, ўйнасангиз “Ливерпул”дек ўйнанг. Ўйнасангиз, футбол жозибаси учун ўйнанг. Футбол мухлислари учун ўйнанг. Нима бўлганда ҳам бугунги ўйин учун “Рома”га катта ташаккур!

Футбол шундай, “Рома” каби жамоаларнинг жозибали ўйини, “Реал”дек жамоаларнинг фантастик натижалари туфайли ҳам футбол миллионлар ўйини. Шундай экан, дўстлар, бугундан 26-май куни “Ливерпул” — “Реал” ўртасидаги супер тўқнашувни илҳақ бўлиб кутишни очиқ деб эълон қиламиз. Тажриба ва иштиёқ, Роналду — Салоҳ курашини кўриш қизиқарли, жуда қизиқарли бўлади. Ишонаверинг!!!

Унгача эса ҳеч нарса ҳал қилмайдиган “Эл-Класико” билан ўзимизни овутиб турамиз!

Author :
Rating: +41   

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика