"Рома" футболчиси сотилмаслигини тушунтириб қўймоқчи News

"Рома" футболчиси сотилмаслигини тушунтириб қўймоқчи

Рим клуби Брайан Кристанте билан амалдаги шартнома муддатини узайтириш учун унинг агенти билан ишлаяпти.

Италия терма жамоаси аъзоси билан битим 2024 йил ёзида ўз ниҳоясига етарди. Шунинг учун бир қатор топ-клублар уни ўзига оғдириб олмоқчи эди. 

Маълумотларга кўра, янги келишув 2027 йилга қадар мўлжалланган. Бу орқали клуб "Ювентус" ва "Милан"га футболчиси сотилмаслигини уқтириб қўймоқчи.

Кристанте жорий мавсум "Рома" таркибида 9 та ўйинда қатнашиб, 1 гол уришга муваффақ бўлди.

Rating: +2   

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика