Рожерс "Тоттенхэм"ни бошқаришни хоҳламади News

Рожерс "Тоттенхэм"ни бошқаришни хоҳламади

"Лестер" бош мураббийи Брендан Рожерс "Тоттенхэм"ни бошқариши мумкинлиги борасидаги хабарларга муносабат билдирди.

"Бу футбол, атрофда доим бўш ўринлар борасида миш-мишлар бўлади. "Тоттенхэм" - фантастик, катта клуб, аммо мен эътиборимни "Лестер"га қаратганман. Биз ҳали лойиҳамиз устида кўп ишлашимиз керак.

Ҳали менда қувват бор экан, мен бахтлиман ва кўряпманки, бу чорловлар давом этади, мен бу ерда бўлишдан жуда ҳам бахтлиман. Миш-мишларни назорат қилиб бўлмайди, аммо мен бу ҳақда ўйламайман", - дейди Рожерс.

Эслатиб ўтамиз, "Тоттенхэм" 19 апрелда натижалар сабаб Жозе Моуриньюни истеъфога чиқариб юборди.

Rating: +3   

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика