Latest news

15:03U-17 Жаҳон чемпионати. Ўзбекистон - Панама 6:1  0 14:35Ўзбекистон U-23 терма жамоаси мағлубиятга учради  6 14:18Жоан Лапорта: "Месси эндиликда “Барселона”га футболчи сифатида қайтмайди"  2 13:21"Реал" Эндрикни қўйиб юборишга рози бўлди  1 12:59Рубен Диаш: “Ман Сити”да янги ўйинчилар пайдо бўлди, лекин сифат ўзгармаган"  1 12:17Уэйн Руни: “МЮнинг ўтган ёзгача бўлган трансфер сиёсати даҳшатли эди"  1 11:53Ўзбекистон U-23 терма жамоаси асосий таркиби эълон қилинди  5 11:37Рауль Кумар: "Қатарга узоққа бориш мақсадида ташриф буюрганмиз ва биздан шуни кутишмоқда"  6 11:10Хорватия U-17 бош мураббийи: "Ҳеч қандай рақибдан қўрқмаймиз"  21 10:52"Ливерпуль" Салоҳга ўринбосар топди  1 10:24АПЛ клуби Родриго трансфери бўйича "Реал" билан музокараларни бошлади  0 09:56Дешам ЖЧ-2026дан кейин қайси клубни бошқариши мумкинлиги маълум бўлди  1 09:28"Ливерпуль" январда ПСЖ етакчиси учун 130 миллион евро тўлаши мумкин  5 08:59Месси: "Мен бутун умримни "Барса"да ўйнаб ўтказаман, деб ўйлагандим"  5 08:31"Челси" "Реал" тарбияланувчисини сотиб олмоқчи  3

Рожерио Микале: "Мисрликларнинг жанговар руҳи Ўзбекистонни мағлуб этишда ҳал қилувчи роль ўйнади" News

Рожерио Микале: "Мисрликларнинг жанговар руҳи Ўзбекистонни мағлуб этишда ҳал қилувчи роль ўйнади"

Олимпия ўйинлари 2-тури доирасида Ўзбекистонга қарши ўйиндан сўнг Миср бош мураббийи Рожерио Микале ўз фикрларини билдирди.

"Мисрликларнинг жанговар руҳи Ўзбекистондек кучли жамоани мағлуб этишда ҳал қилувчи рол ўйнади.

Ўзбекистон терма жамоаси ажойиб авлодга эга. Улар 4 йилдан бери турнирга тайёргарлик кўришди, уларда кучли лигаларда тўп тепадиган бир гуруҳ профессионал футболчилар мавжуд.

Шунга қарамай, биз кучли ўйин намойиш қилдик ва Олимпиаданинг кейинги босқичига йўлланмани қўлга киритиш йўлида муҳим ва керакли 3 очкони қўлга киритдик.

Доминикан Республикаси ва Ўзбекистонга қарши ўйинларда баъзи қийинчиликларга дуч келдик, аммо ўйинчилардаги жасорат мағлубиятга учрашга йўл қўймади. Биринчи турдан сўнг бизда босим бор эди, Ўзбекистонга қарши ўйиндан сўнг буни бартараф этдик.

Олдинда Испанияга қарши қийин ўйин кутиб турибди, чунки рақиб кучли, уюшқоқ ва тезкор жамоа ҳисобланади.

Курашни давом эттирамиз, ўз орзуларимиз сари олға борамиз ва турнир сўнгига қадар етиб боришга ҳаракат қиламиз", - деди бразилиялик мутахассис.

Эслатиб ўтамиз, Миср терма жамоаси икки турдан сўнг 4 очко эгаллаган ҳолда гуруҳда 2-ўринни эгаллаб турибди.

Rating: +7   

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика