Latest news

13:13Ферран Торрес Испания терма жамоасидаги 23-голини урди ва Рамос ҳамда Ди Стефанога етиб олди  1 12:38"Манчестер Юнайтед" Аюб Буадди билан шартнома имзолашга яқин турибди  0 12:13"Ливерпуль" ван Дейкка ўринбосар топди  0 11:28"Манчестер Юнайтед" "Порту" хавбеки учун "Атлетико" билан курашади  0 10:53ESPN Европанинг энг яхши ёзги трансферлари рейтингини эълон қилди  1 10:21Англия терма жамоаси сардори ЖЧ фаворитлари ҳақида гапирди  0 09:48Де ла Фуэнте бошчилигидаги Испания терма жамоаси рекорд ўрнатди  0 09:14Переснинг "Реал"даги тақдири маълум  8 08:40"Насаф" Ўзбекистон МТЖ аъзосига қизиқиш билдирмоқда  8 08:06Sofascore. Кечаги учрашув қаҳрамонлари неча баҳога лойиқ кўрилди?  4 07:40"Арсенал"нинг асосий футболчиси жароҳат олди  2 03:48Ислом Исмоилов: "Италия билан бир жойда яшаяпмиз. Саудия Арабистони билан ҳам шундай бўлганди"  14 03:03ЖЧ саралаши. Швейцария ва Грецияда ғалаба, Дания ўз уйида Беларусни мағлуб этолмади ва бошқа натижалар  0 02:03ЖЧ саралаши. Испания Грузияга жавобсиз 4 та гол урди, Туркия, Австрия ва Уэльсда ҳам ғалаба  0 01:17U-17 ЖЧ. Нимчорак финал ўйинлари вақти маълум бўлди  15

Роджерс: "Дисквалификация Суаресни кучлироқ бўлишига сабаб бўлди" News

Роджерс: "Дисквалификация Суаресни кучлироқ бўлишига сабаб бўлди"

"Ливерпуль" бош мураббийи Бренден Рожерснинг фикрича Луис Суареснинг 10 ўйинли дисквалификацияси уни янада кучлироқ бўлишига туртки бўлди.
"Биламан, ўша вақтда у чуқур тушкунликка тушиб қолди. Баъзан ҳаммасини ўйлаб олиш, кейинги ташланажак қадам ва мавжуд йўллардан қай биринидир танлаш учун шундай ҳолатга ҳам тушиш керак бўлади".

"Ўша вақтда уужда кўп муаммоларга дуч келди. Бироқ у қанчалик клубда қолиш ва яқинда майдонга қайтиш ҳақида ўйлагани сари, унинг хулқи ҳам яхшиланиб бораверди. У майдондалигида қанчалик футболга чанқоқ эканини пайқаш қийинмас. Унинг ўйин савиясини эса ҳамма кўриб, билиб турибди".

"У Ивановични тишлаган ўша ҳодиса рўй барган вақтда унга нима деганим аниқ эсимда йўқ. Бироқ у қандай қилиб бўлсада, имкон қадар тезроқ чалғиши, бу ҳақида ўйламаслиги кераклигини тушуниб турардим. Биз у билан алоҳида, юзма-юз гаплашиб олганмиз. Бу суҳбатда нималар дейилгани эса сир бўлиб қолади".

"Унинг ҳотини, оиласи Барселонада яшашади. Шунинг учун ҳам мен уни ўша ерга кетишига рухсат бердим. У мамлакатдан бир қанча муддат узоқроқ бўлгани маъқул эди. Чунки бу унинг фаолиятидаги энг ёмон дамлардан бири бўлиб, деярли бутун дунё унга қарши эди. Бироқ бу унга янада кучлироқ бўлиб қайтишга имкон берди ва ҳозир у ҳақиқатдан-да ажойиб формада", деди Рожерс.

Rating:    

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика