Роберто "Барселона"да қолмоқчи
28 dec 2022 18:42
News
Роберто "Барселона"да қолмоқчи
Испаниялик футболчи клуб билан шартномасини узайтиришга умид қилмоқда.
"Барселона" ҳимоячиси Сержи Роберто Каталония клубида қолиш истагини билдирди. 30 ёшли ҳимоячининг "кўк-анорранглилар" билан амалдаги келишуви жорий мавсум охиригача мўлжалланган.
"Биз ҳали "Барселона" билан гаплашмадик, лекин мен қолишни хоҳлайман. Аввалроқ мураббийлар штаби мендан мамнун эканлигини ва қолишимни айтганди. Мен яна футболдан завқ оляпман ва шартномани узайтиришдан жуда хурсанд бўламан. Менда яхши туйғу бор, "Барса" либосида ўйнашдан роҳатланишни истайман.
Ишончим комилки, 2023 йил мен учун жуда бошқача йил бўлади ва жароҳатлар унутилади. Мен бунга 100% аминман. Сиз ҳар доим яхшиланишингиз мумкин, аммо биламанки, мавсумнинг иккинчи қисмида ҳар қачонгидан ҳам яхшироқ бўламан", – деди футболчи.
Link :
Source : Sport.es
Receive latest football news directly on your phone. Subscribe for our Telegram channel!
Similar news
championat.asia
АПЛ. "Арсенал" "Астон Вилла"нинг ғалабали сериясига нуқта қўйди. МЮ аутсайдерни мағлуб эта олмади
ОЧЛ 2 плей-офф босқичига қуръа ташланди: Роналду етакчилигидаги "Ал Насср" "Арқадағ" билан ўйнайди
Месси "Америка қироли" мукофотини қўлга кирита олмади. Уни "Фламенго" ярим ҳимоячиси ортда қолдирди
Breaking! Бозоров, Алибоев, Рўзиев ва Холмуродов терма жамоадан чақирув олди
Comments