Latest news

02:42А Серия. "Комо" "Рома"ни мағлуб этди, "Милан" эса муҳим ўйинда мағлубиятга учради  0 01:52Иброҳимҳалил Йўлдошев: "Кучли жамоа ютди. Янги мураббий келди ва тактикамиз ўзгарди"  3 01:44Стипе Перица: "Мавсумни соврин ва учта ғалаба билан бошлаш ёқимли"  1 01:30Ўзбекистон Суперкубоги. "Нефтчи" – "Пахтакор" 1:0  0 01:16Ислом Исмоилов: "Мен ҳақимдаги ноўрин фикрларга меҳнатим ва натижа билан жавоб бераман"  18 01:09"Нефтчи" Ўзбекистон Суперкубоги соҳиби! Тақдирлаш маросимидан эксклюзив ГАЛЕРЕЯ  2 01:04Фарруҳ Сайфиев: "Фарғона халқи учун биринчи Суперкубок"  1 00:43Ўзбекистон Суперлигаси: 4-тур учрашувларини бошқарадиган ҳакамлар маълум бўлди  1 00:10Ла Лига. "Барселона" — "Севилья" 5:2  5 23:55АПЛ. "Ливерпуль" "Тоттенхэм"га қарши ўйиннинг 90-дақиқасида тўп ўтказиб юбориб, ғалабани қўлдан чиқарди  24 23:03Мбаппе "Реал"нинг Чемпионлар Лигаси 1/8 финалидан ўрин олган "Манчестер Сити"га қарши жавоб ўйинида асосий таркибда майдонга тушмайди  12 22:51Камолиддин Тожиев: "Бугун бизнинг кунимиз эмас экан"  19 22:10Ла Лига. "Барселона" ўз майдонида "Севилья"ни тор-мор этди  80 21:57Фоденнинг "Манчестер Сити"даги келажаги ҳақида маълумот берилди  2 21:15Ўзбекистон Суперкубоги. "Нефтчи" — 2026 йилги Ўзбекистон Суперкубоги соҳиби.  231

Роберто "Барселона"да қолмоқчи News

Роберто "Барселона"да қолмоқчи

"Барселона" футболчиси Сержи Роберто клубдаги ҳолатини ойдинлаштириб олмоқчи.

Ушбу ҳафтада "Барселона" раҳбарияти футболчининг вакиллари билан ҳолатни муҳокама қилиш учун музокаралар олиб бормоқчи. Робертонинг клуб билан шартномаси ёзда якунланади, ҳозирча томонлар буни узайтириш борасида бирор қарорга келганича йўқ.

Декабрь ойида музокаралар тўхтатилганди, бунга сабаб сифатида футболчига таклиф қилинаётган маош пастлиги кўрсатилганди. Сержи маошининг пасайишига рози бўлган, аммо бунчалик даражада паст бўлишини кутмаганди.

Бироқ Сержи жамоадан кетишни истамаяпти. У клуб раҳбарлари билан ҳолатни ўрганиб чиқишни ва клуб билан шартномани узайтириш вариантларини кўриб чиқиш ниятида.

Ушбу мавсумда 30 ёшли футболчи "Барселона" таркибида барча турнирларда 12 ўйинда қатнашиб, 2 гол ва 1 ассист қайд этди.

Rating:    

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика