Роббен: "Рибери билан алоқаларимиз яхши, Гвардиола сабабли эса ўсишга эришдим"
04 dec 2014 12:46
News
Роббен: "Рибери билан алоқаларимиз яхши, Гвардиола сабабли эса ўсишга эришдим"
"Бавария" ярим ҳимоячиси Арьен Роббеннинг таъкидлашича, у ва Франк Рибери ўртасида муносабат жуда яхши.
"Бир марта хафалашиб қолганмиз, бу кийиниш хонасида бўлган. Алббата, бу ёмон, аммо ҳаёт давом этади ва сен кечиримли бўлишинг керак. Майдондаги бир-биримизни тушуниб ўйнашимиздан роҳат оляпман.
Гвардиоланинг меҳнатини майдонда кўриш ва унинг кўрсатмаларини эшитиш жуда қизиқ. У доимо ўйинни ривожлантиришга ҳаракат қилади. Гвардиола "Бавария" билан шартномасини узайтиришини хоҳлайман" - дейди Роббен.
Эслатиб ўтамиз, Рибери ва Роббен 2012 йилда "Реал"га қарши Чемпионлар лигаси ярим финал учрашувидан сўнг бир-бирига ташланган. Ўша ўйинда француз ва голланд жарима тўпини ким тепиши борасида баҳслашиб қолган. Кийиниш хонасига йўл олишганда муштлашиб кетишларига бир баҳия қолади.
Link :
Source : championat.com
Receive latest football news directly on your phone. Subscribe for our Telegram channel!
Comments