Ризо Ғучаннажод: “Ўзбекистон кучли терма жамоа”
07 oct 2016 14:03
News
Ризо Ғучаннажод: “Ўзбекистон кучли терма жамоа”
Ушбу учрашувдан сўнг Эрон терма жамоаси ҳужумчиси Ризо Ғучаннажод ўз фикрларини билдирди.
“Ўзбекистон терма жамоасига қарши жуда ҳам ажойиб ўйинни ўтказдик. Ушбу баҳсда биз ғалаба қозондик бундан хурсандмиз. Ўзбекистон жуда ҳам кучли терма жамоа ҳисобланади. Терма жамоангизда жуда кўп кучли футболчилар бор. Мен уларни алоҳида ажратиб кўрсата олмайман. Еттинчи (Азиз Ҳайдаров), ўн саккизинчи (Отабек Шукуров) ва захирадан майдонга тушган ўн еттинчи рақамли (Жалолиддин Машарипов) футболчилар жуда ҳам аъло даражада ҳаракат қилишди.
Биз ушбу ўйинда битта гол уришга эришдик холос. Кейинги ўйинни ўйимизда Жанубий Кореяга қарши ўтказамиз. Насиб қилса ушбу учрашувда ҳам ғалаба қозонишга ҳаракат қиламиз”, - дейди Эрон терма жамоаси ҳужумчиси Ризо Ғучаннажод.
Жаҳонгир Сотволдиев.

Similar news
championat.asia
U-17 ЖЧ. Ўзбекистон Панама дарвозасига 6 та тўп йўллади
Эшитдик-да! Кападзе Ўзбекистон терма жамоасидан кетди
Ла Лига. "Реал" меҳмонда "Райо Вальекано"ни мағлуб эта олмади
АПЛ. "Манчестер Сити" "Ливерпул"ни йирик ҳисобда таслим этди, Ҳусанов эса...
Comments