Latest news

13:21"Арсенал" Букайо Сака бўйича қарор қабул қилди  0 12:33Испания ва Италия клублари АПЛдаги украиналик футболчига қизиқиш билдирмоқда  0 11:47Мбаппе Ла Лигада кетма-кет 8та ўйинда гол урди. "Реал"да буни фақат Роналду ва Пушкаш уддалаган  17 11:08Пролига. Марказий учрашувни Достон Раҳмонов бошқариб боради  0 10:53Узоқ кутилган ғалабадан сўнг Слот нималар деди?  2 10:25Суперлига. Бугун 3 та учрашув бор  13 09:56Муҳаммад Салоҳ Премер-лигадаги Уэйн Руни рекордини такрорлади  9 09:28Камбекдан сўнг Роналду нималар деди?  11 08:59Кечаги учрашувда "Реал"нинг асосий футболчиларидан бири жароҳат олди  2 08:30"Эл Класико"дан сўнг Ямал севгилиси билан муносабатларига нуқта қўйди  5 08:02МЛС. Мессининг голи жамоасини мағлубиятдан қутқариб қолмади  11 07:36Opta АПЛнинг якуний жадвали қандай бўлишини тахмин қилди  7 03:03АПЛ. "Ливерпуль" ўз уйида "Астон Вилла"ни ишончли ҳисоб билан мағлуб этди  6 03:01Ла лига. "Реал" Мадридда "Валенсия"ни тор-мор этди  10 02:43А Серия. "Ювентус" меҳмонда "Кремонезе"ни мағлуб этди, мезбонлар сафида Жейми Варди гол урди  3

Ривалдо: “Ёзда Дембелени сотишнинг айни вақти” News

Ривалдо: “Ёзда Дембелени сотишнинг айни вақти”

“Барселона”нинг собиқ футболчиси Ривалдонинг фикрича, кўк-анорранглилар Усмон Дембелени трансферга қўйишлари лозим.

“Усмон Дембеле уч йил илгари клубга келиб қўшилди ва унга ўзини кўрсатиш учун етарлича вақт бўлди. Менимча, у “Барса”да ҳеч қачон ўз даражасини намойиш эта олмайди.

Усмон етарлича потенциалга эга футболчи, аммо ўйлашимча, жорий йилнинг ёзида “Барселона”да футболчини сотиш ёки ўзи учун муҳим бўлган бошқа футболчига алмаштириш имкони бор.

У жароҳатлар гирдобида қолди. Аммо айрим вазиятларда ўзини кўрсатиб, асосий таркибга лойиқ эканлигини исботлаш учун имконият бўлди. Бироқ ҳаммаси кутилганидек кечмади ва ў ўз имкониятларини бошқа клубда синовдан ўтказиши яхши ўйнаб, ўзига бўлган ишончни қайтариши мумкин.

“Барселона” ёзда Неймар ва Лаутаро Мартинесни қўлга киритиш илинжида. Шу боис Дембелега асосий таркибга кириш осон бўлмайди. 

Қолверса, янги футболчи сотиб олиш учун “Барселона” ўз таркибидан бир қатор футболчиларни трансферга қўйиб, молиявий ҳолатини яхшилаб олиши ҳам талаб этилади. Янги футболчилар таркибга қўшилганидан кейин, айрим футболчилар билан хайрлашишга ҳам тўғри келади”, дейди Ривалдо.

Rating: +7   

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика