Latest news

23:00Элит ОЧЛ. "Насаф" турнирдаги илк ғалабасини тантана қилди, аммо юришини гуруҳ босқичида якунлади  73 22:37Шармандалик: Туркияда мухлислар ҳакамнинг бошига велосипед билан зарба беришди!  6 22:33Расман: Жасур Ҳакимов — "Металлург" футболчиси!  0 22:12Назорат баҳси. "Сўғдиёна" - "Динамо" Батуми 2:0  0 21:43"Реал"ни мусобақадан чиқариб юборишни истайман!" — Моуринью Арбелоа ва Мадрид ҳақида гапирди  36 20:46"Ҳакамлик даражаси тарихдаги энг паст нуқтада!" — Жефф Стеллинг ВАРни кескин танқид қилди  0 19:51Исак жиддий жароҳатдан сўнг қайтишга яқин  3 19:23"Арсенал" футболчиси афсонавий Райт натижасини такрорлади  0 18:57"Милан" 40 ёшли Модричга янги шартнома таклиф қилади  2 18:33Трансфер интригаси: "Манчестер Юнайтед" собиқ футболчисини ортга қайтармоқчи  5 18:06"Вест Хэм" бир вақтнинг ўзида 3 нафар мураббийга маош тўламоқда  2 17:40Расман: "Қўқон-1912" Нимели ва Соҳибжоновни ижарага олди  4 17:22"Машъал" 3 нафар футболчи билан битим тузди  1 16:59"Насаф"нинг бугунги рақиби – "Шаржа шаҳрининг қироллари" ҳақида  8 16:38"Манчестер Юнайтед" "Интер" ҳимоячисига қизиқмоқда  0

Ривалдо: “Хавига “Барселона”да осон бўлмайди, аммо...” News

Ривалдо: “Хавига “Барселона”да осон бўлмайди, аммо...”

“Барселона”нинг собиқ ярим ҳимоячиси Ривалдо жамоанинг бошқа бир собиқ футболчиси Хавининг Каталония клубига бош мураббий этиб тайинланиши мумкинлиги ҳақида ўз фикрларини билдириб ўтди.

“Келажакда Хавининг “Барселона”га бош мураббий этиб тайинланишига шубҳам йўқ. У нафақат яхши инсон, балки ажойиб хислатларга эга мураббий ҳамдир. Маълум вақт ўтиб у “Барса”га мураббийлик қилиши лозимлигини тушуниб етади ва шогирдлари билан ўзи тўп тепган олтин авлод қайд этган натижаларни такрорлашга уринади. 

Бундай босим остида ишлаш унга осон бўлмайди. Чунки ундан ҳам Гвардиола сингари юксак натижаларни талаб қилишади. Хави ўзи майдонда ҳақиқий маэстро эди. Унинг қўли остидаги жамоа ҳам у тўп тепган услубда ҳаракатланиши аниқ. 

Албатта, ҳар қандай юксак натижани қайта такрорлаш осон иш эмас. Унга ўзи тузадиган тактик схемага мос келадиган футболчилар керак бўлади.

“Барселона”га устозлик қилишни ҳамма истайди. Юқори амбициялик жамоани бошқариш ҳар қандай инсонга масъулият юклайди.

“Барселона”га Хави мураббийлик қилаётган вақтда кўп нарса унинг қўли остидаги футболчиларнинг маҳоратига боғлиқ. Унга камида икки-уч нафар керакли футболчини жамоага жалб этиб, таркибни кучайтириши  ва жамоани Гвардиола жамоасидек даражага олиб чиқиши учун вақт бериш лозим бўлади.

Rating: +10   

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика