Latest news

17:24U-17 ЖЧ. Ўзбекистон – Панама. Таркиблар маълум: дарвозада ўзгариш бор  0 17:15Ўзбекистон U-17 терма жамоаси стадионга етиб келди  1 16:57"Динамо" "Қизилқум" футболчисига қизиқиш билдирмоқда  1 16:30Дешам Саудия Арабистонидан таклифлар олганини тасдиқлади  0 16:07Ямаль Испания терма жамоаси қайдномасидан чиқарилди  4 15:46"Нефтчи" чемпион бўлган охирги мавсумда ўзбек ва дунё футболи қандай эди?  11 15:34Ўзбекистон ампутантлар терма жамоаси ЖЧ йўлланмасини муддатидан олдин ҳал этди!  6 15:18Ўзбекистон U-19 чемпионати — Осиёда йилнинг энг яхши ёшлар лигаси  1 14:4924 ёшли дарвозабон, амалдаги чемпионни ютган мураббий, термага чақирилмайдиган вингер, турни безаб берувчи голни урган хавбек — Суперлигада 28-турнинг энг яхшилари  1 14:27Исақов, Папава, Плетнёв, Умар, Дориев... Суперлига 28-тур рамзий терма жамоаси  0 14:01Гвардиола: "Силва — мен учратган энг ақлли футболчилардан бири"  0 13:29Эшитдик-да! Кападзе Индонезия терма жамоаси бош мураббийи бўлишга яқин  30 13:12Арне Слот ҳакамлардан норози: "Лайнсмен байроқни кўтариш учун 13 сония вақт сарфлади"  0 12:45Фердинанд МЮ натижасига катта ҳисса қўшаётган 3 футболчини ажратиб кўрсатди  2 12:07"Челси" "Реал" ортга қайтаришни хоҳлаётган истеъдодга эътибор қаратди  4

Ривалдо: “Вальверде “Барса”нинг асосий муаммоси эмаслиги ойдинлашди” News

Ривалдо: “Вальверде “Барса”нинг асосий муаммоси эмаслиги ойдинлашди”

“Барселона”нинг собиқ футболчиси Ривалдо жамоа ҳужумчиси Лионель Месси ва клуб спорт директори Эрик Абидаль ўртасида юзага келган мунозарали вазият борасида ўз фикрларини ўртоқлашди.

“Мессининг Абидалнинг сўзларига билдирган “реакция”сини нормал ҳолат деб ҳисоблайман. Лео унинг сўзларидан жаҳли чиқиши табиий. Чунки спорт директори бир қатор футболчиларнинг нопрофессионалликда айблаб, энг ёмон томони уларнинг бирортасини номини айтмаган. Натижада бутун жамоа босим остида қолди. Месси ўзи ва жамоадошларини ҳимоя қилишга интилди ва Абидаль айнан кимни назарда тутаётганини аниқ айтишини истади.

Бундай вазиятлар одатда клуб ичида ҳал қилиниши лозим. Абидаль атайлаб шу мазмунда гапирди ва якунда бу “Барселона”га ортиқча муаммоларни туғдирди. 

Бундай ҳолатдан кейин Вальверде жамоанинг асосий муаммоси эмаслиги ойдинлашди. Энг ёмон ушбу вазиятда ютқазган ҳам айнан “Барселона” бўлди. Абидаль ва Месси ўзаро гаплашиб олишлари лозим”, дея Ривалдонинг сўзларидан иқтибос келтирмоқда Goal.

Rating: +12   

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика