Latest news

14:02Гвардиола: "Ҳаётлигимда ҳеч ким АПЛни кетма-кет тўрт марта ютмайди"  1 13:38Интервью. Анвар Бердиев: "Ҳеч қайси рақиб "Шўртан"га оддий жамоа сифатида қарамаслиги керак"  0 13:21Интервью. Сардор Абдураимов: "Нефтчи"да захирада ўтиргандан, "Машъал"да асосий таркибда ўрнимга эга бўлиш яхшироқ"  0 13:10U-20 Осиё кубоги. Эрон — Япония ўйини учун таркиблар билан танишинг  2 12:57Рамос "Монтеррей" сафида дебют қилди. 38 ёшли ҳимоячи майдонда 80 дақиқа ўйнади  0 12:32Ван Дейк "Реал"га йўл олиши мумкин  2 12:01"Барселона" "Манчестер Сити" вингерини харид қилиши мумкин  1 11:37"Реал" 39 ёшли Модрич билан шартномани 2026 йилга қадар узайтиришга тайёр  5 11:10"Челси"нинг янги мақсади маълум  3 10:00GiveMeSport нашри барча даврларнинг энг яхши дриблинг соҳибини аниқлади  22 09:16«Сурхон» тожикистонлик футболчи билан шартнома имзолади  0 08:48МЛС. Мессининг иккита ассисти жамоасини мағлубиятдан қутқариб қолди  19 08:20Sofascore. Кечаги учрашувда Ҳусниддин Алиқуловнинг ҳаракатлари неча баҳога лойиқ кўрилди?  4 07:51Осиё кубоги U-20. Бугун ёшларимиз Жаҳон чемпионатига йўлланмани қўлга киритиши мумкин   20 07:25Саудия Про лигаси. «Ал Иттиҳод» «Ал Ҳилол» ўртасидаги баҳсда йирик ҳисоб қайд этилди  12

Ривалдо: "Месси ЖЧни ютмагунича, у аргентиналиклар учун Марадонадек афсона бўла олмайди" News

Ривалдо: "Месси ЖЧни ютмагунича, у аргентиналиклар учун Марадонадек афсона бўла олмайди"

"Барселона" ва Бразилия терма жамоаси собиқ форварди Ривалдонинг сўзларига кўра, Аргентина терма жамоаси ҳужумчиси Лионель Месси Марадона каби афсона бўлиш учун мундиалда ғолиб бўлиши керак.

"Месси "Барселона" учун қилган меҳнатлари ва футболга қўшга ҳиссасини ҳисобга олсак, уни афсона деб ҳисоблаш мумкин. Бироқ Аргентинанинг энг ёрқин афсонаси жаҳон чемпиони бўлган Марадона.

Шу сабабли аргентиналиклар Мессини Марадона даражасидаги афсона деб ҳисобламаса керак. Терма жамоа мухлислари учун клубда қилган ишларингизнинг қизиғи йўқ. Месси "Барселона"да кўплаб совринларни қўлга киритди ва бу клуб мухлислари учун муҳим.

Бироқ терма жамоа ишқибозларига жаҳон чемпионати керак. Бу футболдаги энг муҳим соврин.

Месси ЖЧни ютмагунича Марадона даражасига ета олмайди. Бироқ унга ишонаман.

Лионель клуб ва мамлакати учун кўп тер тўккан. Ҳозир у ажойиб формада, яхши ўйин кўрсатмоқда. Лионель Аргентинани финалга олиб чиқади деб умид қиламан. Чунки бу унинг сўнгги имконияти.

Лео аргентиналиклар учун афсона бўлмаслиги мумкин, бироқ футбол учун афсона" - дейди Ривалдо.

Rating: +18   

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика