Latest news

00:39Саудия Арабистони. "Ал Насср" Роналдусиз иккинчи ўйинда ҳам ғалабага эришди  2 00:11Пеп Гвардиола: "Ливерпуль" ўзгача жамоа бўлиб қолаверади"  1 23:47"Реал" вингери сафдан чиқди  5 23:24"Ал Насср" футболчиси "Зенит"га ўтмоқда  2 22:59Роналду "Ал Иттиҳод"га қарши ўйнашга тайёр бўлган  9 22:30Хамес Родригеснинг янги жамоаси эълон қилинди  2 22:09Расман: Абдуқодир Ҳусанов - "Манчестер Сити"да ой футболчиси!  18 21:40"Мундиалда фақатгина ютамиз, ҳеч нарса йўқотмаймиз" – Фабио Каннаваро билан катта интервью  6 21:01Тажрибали футболчи фаолиятини "Манчестер Юнайтед"да якунламоқчи  3 20:37Назорат ўйини. “Бунёдкор” Россия клубига мағлуб бўлди  1 20:09ОКМК Россия жамоаси устидан ғалаба қозонди  4 19:57Ўзбекистон футзал терма жамоаси мураббийлар штаби истеъфога чиқарилди  22 19:35"Металлург" голларга бой ўйинда "Локомотив" U-21'дан устун келди  1 19:23"Барселона" Левандовскига янги шартнома таклиф қилмоқчи  7 18:57"Ал Иттиҳод" Бензема ўрнига Салоҳни олиб келмоқчи  4

Риштонда яна фахрийлар турнири News

Риштонда яна фахрийлар турнири

Аввал хабар бериб ўтганимиздек, Наманган вилояти ва Риштон тумани фахрийлари ўзига хос футбол шоу ташкил этиб келишаётган эди.

Жорий йилда 60 ёшдан ошган фахрийлар учинчи маротаба учрашишди. Бу сафар фахрийлар футбол фидойиларидан бири – риштонлик Ўринбой Юсуповнинг тўйи баҳонасида яна бир бор ўз кучларини майдонда синаб кўришди.

Ўринбой аканинг энг қувончли кунида ёнида туриб ўнга далда бўлган дўстлари кичик футбол турнири ўтказишга ҳам муваффақ бўлишди.

Кичик мусобақада учта жамоа иштирок этди. Аввалига майдонга “Оқ олтин” (Риштон тумани) ва “Навқирон” (Наманган вилояти терма жамоаси) вакиллари тушишди. Қизиқарли ва кескин курашлар остида ўтган баҳсда риштонликлар 4:3 ҳисобида ғалаба қозонишди.

Иккинчи ўйинда Наманган вилояти Янгиқўрғон туманидан ташриф буюрган “Нуроний” ҳамда “Навқирон” жамоалари куч синашишди. Ўйинда катта ташаббусга эга бўлган “Нуроний” фахрийлари рақибларини 6:1 ҳисобида доғда қолдиришди.  Шуни айтиш жоизки, Наманган вилояти Янгиқўрғон тумани фахрийлари мусобақага ўзгача тайёргарлик билан келишди ва ғолибликни қўлга киритишди.

Турнинг сўнгги ўйинида – “Оқ олтин” ва “Нуроний” фахрийлар жамоалари тўқнаш келишди. Мазкур учрашув мухлисларда ҳам катта таассурот қолдирди. Ўйин жанговор руҳда ўтиб, 2:2 ҳисобида ўз поёнига етди.

Шу тариқа, тўплар нисбатига кўра, “Нуроний” мусобақа ғолиблигини қўлга киритди.



“Нуроний” жамоасида тўп сурган  Илҳомжон Каримов, Зокиржон Нажмиддинов, Юсуфжон Сидиқов, Одилжон Парпиев, Муҳаммадвали Тўрабоев, Абдуқаҳҳор Холиқов, Мўминжон Аҳмедов, Мухторжон Пўлатов ва Муҳиддин Равшанов каби фахрий футболчилар мухлисларда яхши таассурот қолдиришгани бор гап.

“Нуроний” жамоаси устози Зокиржон Умаров бу сафар қўли остидаги фахрий футболчиларни мусобақага жиддий тайёрагани яққол кўзга ташланиб турди.

– Мустақиллик туфайди бизга берилаётган мана шундай имокниятлардан унумли фойданашимиз лозим, дейди “Нуроний” жамоаси сардори Муҳаммадвали Тўрабоев.-Спортга берилаётган бундай ғамхўрликлар биз фахрийларнинг юрагидаги чўғни аланга олишига тўртки бўлди. “Нуроний” жамоаси ўз олдига юқори мақсадларни қўйган ҳолда ташкил этилди. Барчамизнинг мақсадимиз Наманган вилояти, қолаверса, Янгиқўрғон тумани шарафини муносиб ҳимоя қилишдир. Вилоятимиз ва туманимиз номини дунёга достон қилиш йўлида қўлимиздан келган барча ишни қилишга тайёрмиз. Бир сўз билан айтганда, “Нуроний”нинг келажакдаги режалари бисёр.

Фархийларни бирлаштиришда ҳар доим жонкуярлик кўрсатиб келаётган Мамадали Мўминов ва Ҳамидхон Мўйдинхўжаев яқин кунлар ичида Наманганда Водий биринчилигини ташкил этишни мақсад қилишган.

– 60 ёшдан ошган фахрийлар ўртасида яна бир мусобақа ўтказмоқчимиз, дейди Мамадали Мўминов. – Бўлажак мусобақада водийнинг 12 та фахрийлар жамоаси иштирок этиши режалаштирилган. Бугунги турнир ҳақида гапирадиган бўлсам, бу гал ҳам фахрийларимиз бўш вақтларини мазмунли ўтказишди. Улар ўртасидаги дўстлик ришталари янада мустаҳкамланди.

Шу тариқа, фахрийларнинг Риштон туманида бўлиб ўтган навбатдаги учрашувлари юқори савияда ўз поёнига етди. Яқин кунлар ичида фахрийлар Наманганда яна тўпланишади.

Аброр ДЕҲҚОНОВ.

Rating:    

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика