Latest news

01:57Европа лигаси. "Астон Вилла"да ғалаба, "Ноттингем Форест"да мағлубият ва бошқа натижалар  1 01:25Погба Франция термасига қайтадими? Дешам жавоб берди  0 00:51"Лилль" дарвозабонидан супер қаҳрамонлик!  6 00:28ОФФА Президенти Ровшан Нажаф ФИФА Президентига миннатдорлик билдирди  0 00:15Конференциялар лигаси. "Кристал Пэлас" тарихий ўйинда ишончли ғалаба қайд этди  1 23:53Европа лигаси. "Бетис"да ғалаба, "Рома" ўз майдонида ютқазди ва бошқа натижалар  0 23:25Муҳим ўйинлар олдидан "Ливерпуль"да жуда жиддий йўқотиш бор  3 23:06Анчелотти Бразилия термасининг сардори ким бўлишини маълум қилди  2 22:43Исроил нега мусобақалардан четлатилмаяпти? Инфантино жавоб берди  17 22:14Игорь Иванович Химич — “Нефтчи” футбол академияси директори  3 21:55Чақир, Мбаппе, Хойлунд - ЕЧЛда ҳафта рамзий термаси маълум қилинди  0 21:31ЎФА Фабио Каннаварога қанча муддатли шартнома таклиф қилган? Тимур Кападзенинг термадаги тақдири нима бўлади?  55 21:13Фабрицио Романо: Ўзбекистон термасини "Олтин тўп" соҳиби бошқаради  69 20:56ЕЧЛда ҳафта футболчиси маълум қилинди  3 20:25Гаиска Мендьета: "Хави МЮда ишлашга ўзини тайёрлаб келмоқда"  4

Рио сари йўл Даккадан бошланади News

Рио сари йўл Даккадан бошланади

23-31 март кунлари қитъамизда 2016 йил Бразилиянинг Рио де Жанейро шаҳрида бўлиб ўтадиган ёзги Олимпиадага саралаш баҳслари вазифасини бажариб берувчи мусобақа – 23 ёшгача футболчилардан иборат терма жамоалар учун Осиё Кубогининг саралаш баҳслари ўтказилади.
Унда муваффақиятли иштирок этган 15 жамоа мезбон Қатарга қўшилиб, финал босқичида қатнашиш ҳуқуқини қўлга киритади.

2016 йилнинг 12-30 январь кунлари Қатарда Осиё Кубоги U-23 мусобақасининг финал баҳслари ташкил этилади. Дастлаб ОФК турнирни 22 ёшгача бўлган футболчилар учун мўлжаллаганди, бироқ кейинчалик унинг номи биз юқорида ёзиб ўтган кўринишга ўзгартирилди. Осиё Кубогининг финал баҳсларида дастлабки 3 ўринни эгаллаган жамоалар Олимпиада ўйинларида қатнашиш бахтига сазовор бўлишади.

43 жамоа 10 саралаш гуруҳида курашга киришади. Якунда 10та гуруҳ ғолиби ва энг яхши натижага эга бўлган 5 жамоа финал босқичига йўлланма олади. Терма жамоамиз саралаш баҳсларини Бангладеш пойтахти Дакка шаҳрида ўтказади. Бу ерни кўп масжидлар шаҳри ёки рикшалар пойтахти деб айтишади.

Шаҳарда 15,5 миллионча аҳоли истиқомат қилади. Дакка жаҳоннинг энг йирик 10 шаҳридан бири деб эътироф этилган.
Барча учрашув Дакканинг марказида жойлашган “Бангабандху Миллий” стадиони бўлиб ўтади. Стадион 36 минг мухлисни сиғдиради. Бу ерда 2011 йил крикет бўйича жаҳон Кубогининг очилиш маросими ўтказилган. Бангладешда крикет ва регбига эътибор анча кучли. Футбол унчалик ривожланмаган.

Гуруҳимизда саралаш босқичи тақвими шундай кўриниш олган (Тошкент вақти кўрсатилган):
27 март

14:00. Ўзбекистон - Ҳиндистон
17:00. Сурия – Бангладеш
29 март
14:00. Ҳиндистон - Сурия
17:00. Бангладеш - Ўзбекистон
31 март
14:00. Сурия - Ўзбекистон
17:00. Ҳиндистон - Бангладеш

Биринчи турдаги рақибимиз Ҳиндистон терма жамоасини Савио Мадейра бошқармоқда. 50 ёшли мураббий Маргао шаҳрида туғилган. Футболчилик фаолиятида 17 йил “Салгаокар” клубида ўйнаган. Кейинчалик ушбу жамоанинг ўзида 8 йил мураббий бўлиб ишлади. 2008 йилдан 2011 йилгача Ҳиндистон терма жамоасида ёрдамчи мураббий лавозимида иш юритган. 2011-12 йилларда бош мураббийлик қилган Мадейра айни пайтда яна миллий термада ассистент вазифаси билан бирга 23 ёшгача бўлган терма жамоага бошчилик қилиб келяпти.

Терма жамоа шу ой бошидан йиғинлар ўтказди. Ўтказилган учрашувлар тўғрисида аниқ маълумот йўқ. Терма жамоа таркибига турли клублардан футболчилар таклиф этилган. Бирор клубни терма жамоа ўзаги сифатида келтиришимиз қийин, чунки 3-4 жамоадан 3 нафар ва ундан ортиқ ўйинчилар чақирув олган.

Иккинчи рақибимиз Бангладеш терма жамоаси саралаш босқичи мезбони саналади. Ушбу жамоани голландиялик Лодевийк де Круиф бошқаряпти. Бу жамоа ҳам ой бошидан бери йиғинда иштирок этди. Бангладешда терма жамоалар савияси унчалик юқори эмас. Бунга Осиё ўйинларида ҳам гувоҳ бўлгандик. Круиф 45 ёшли мутахассис бўлиб, футболчилик фаолиятида ҳимоячи сифатида Голландиянинг “ТОП Осс” клубида ўйнаган. “Хартленд” клубидан кейин 2013 йилдан бошлаб Бангладеш терма жамоасида ишлаб келмоқда.

Сурия терма жамоаси эса анча жиддий тайёргарлик кўрди. Сингапур ва Қувайт терма жамоалари мағлубиятга учратилди. Муҳаннад Факир бошчилик қилаётган жамоанинг таркиби эълон қилинмаган. Шу сабабли гуруҳда асосий рақиб бўлиши кутилаётган сурияликларни саралаш баҳслари орқали билиб оламиз. Гуруҳда Сурия жиддий рақобат туғдириши мумкин. Бангладеш ва Ҳиндистондан анча устунмиз ва футболчиларимиз уларни ҳар қандай ҳолатда мағлуб этишлари шарт. Олимпия терма жамоамиз олдига Риога бориш вазифаси қўйилган. Демак, Рио сари йўл Даккадан бошланади.


Беҳзод НАЗАРОВ.
Rating:    

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика