Latest news

00:55Расман: Гави жароҳат туфайли узоқ муддатга сафдан чиқди  1 00:35Ла Лига. "Леванте" – "Реал Мадрид". Таркиблар аниқ!  6 00:30Кейн Англияга қайтмишни режалаштирмаяпти  2 23:54"Барселона"га "Камп Ноу"да ўйнашга рухсат беришмади. Стадионда хавфсизлик билан боғлиқ муаммолар мавжуд бўлиши мумкин  0 23:21Англия лига кубоги. "Ливерпуль" – "Саутгемптон" ва "Линкольн Сити" – "Челси" учрашувлари учун таркиблар аниқ  0 22:52Ўзбекистон U-16 терма жамоаси ўртоқлик учрашувида Венгрияга ютқазди  2 22:27Биринчи лига. "Локомотив"лардан 5тадан гол, Бухоро дербисида талабалар ғолиб ва бошқа натижалар  0 22:03Неймар "Олтин тўп" натижалари ҳақида: "Рафиньянинг 5-ўринда туриши - шунчаки масхарабозлик"  11 21:35U-21 биринчилиги. Пешқадамлардан дуранглар, Фарғонада 4:4 ва бошқа натижалар  0 20:54Лапорта "Реал"нинг "Олтин тўп"ни бойкот қилиши ҳақида: "Спортда ютқазишни ҳам билиш керак"  44 20:25FIFA клубларни қўллаб-қувватлаш дастурини эълон қилди. Суперлига клублари қанча пул ишлаб олади?  2 20:00Аморим: "Моуринью – португалиялик энг яхши мураббий"  0 19:38"Насаф" – "Ал Ҳилол" учрашуви чипталари қачон сотувга чиқади?  7 19:13"France Football" бош муҳаррири: "Дембеле "Олтин тўп" учун сўровномада катта устунлик билан ғалабага эришди"  7 18:45Артём Петросян: "Оддий вазиятларда тўпни йўқотяпмиз. Ҳамма ишлаган режаларимизни эсдан чиқариб юбордик"  4

Рио сари Бахтиёр Ашурматов билан News

Рио сари Бахтиёр Ашурматов билан

Бахтиёр Ашурматовнинг олимпия терма жамоамизга бош мураббий бўлганини эшитиб, очиғи хурсанд бўлдим.
Албатта, Таиландда бўлиб ўтган "Қирол Кубоги"даги можароли воқеадан сўнг Тоҳир Шамсиддиновга нисбатан жазо берилиши кутилганди. Якунда шундай бўлди ҳам. Шуниндек, бош мураббий Шуҳрат Мақсудовга ҳам жазо чоралари кўрилса керак деган фикрда эдик. ЎФФ бу борада ҳам бир қарорга келиб, бош мураббийни ўз лавозимидан четлатди ва ўрнига Бахтиёр Ашурматовни тайинлади.

Ўйлайманки, Шуҳрат Мақсудовни истеъфога чиқиши биргина Шамсиддиновнинг номақбул ҳаракатлари билан боғлиқ эмас. Биринчидан, мураббий Таиландда натижа кўрсата олмади: жамоа тўртта жамоа ичида тўртинчи ўринни олади. Иккинчидан, Мақсудов бир йил аввал Уммонда ўтказилган U-22 Осиё чемпионатида ҳам натижа қайд эта олмаганди. Ўша мусобақада иштирок этган футболчиларимиз кучли таркибга эга бўлишига қарамай, гуруҳдан чиқа олишмаганди. Ўшанда гуруҳдаги рақибларимиз Хитой, Ироқ ва Саудия Арабистони бўлганди.

Ўйлаймизки, мана шу натижаларнинг ҳаммаси бир бўлиб Мақсудовнинг кетишига сабабчи бўлди. Шамсидиннинг қилиғи эса ёниб турган чўғни алангалатиб юборди. Энди яна ҳаммаси бошқатдан бошланади. Жамоани 2016 йил Бразилиянинг Рио-де-Жанейро шаҳрида ўтказиладиган Олимпиада ўйинларига Ашурматов тайёрлайди. Унгача эса келаси йилнинг январь ойида Қатарда U-22 Осиё чемпионати бўлиб ўтади ва унда учта совриндор жамоа Рио олимпиадаси йўлланмасига эга чиқади. Унгача эса шу йилнинг март ойида Бангладешда Осиё чемпионатига саралаш ўйинлари ўтказилади. Демак, Ашурматов мана шу мусобақа орқали ўз ишига киришади.

Шуҳрат Мақсудов бош мураббийликдан кетгач, ўрнига номзодлар сифатида баъзи мураббийлар тилга олинди. Хусусан, Дилшод Нуралиев, Алексей Евстафеев шулар жумласидан эди. Бироқ ЎФФ Ашурматов вараиантида тўхталди. Албатта, Нуралиев ҳам, Евстафеев ҳам ўзига яраша номлари чиққан, бироқ улар турли ёшдаги терма жамоалар ишлаб кўришди. Масалан, Дилшод Нуралиев ўсмир терма жамоамиз билан Осиё чемпиони бўлди, БААдаги жаҳон чемпионатида иштирок этди. Евстафеев эса Мексикадаги жаҳон биринчилигида жамоани бошқарди, Туркиядаги мундиалда Аҳмаджон Мусаевга кўмак берди. Халқаро мусобақалар орқали озми-кўпми бу мураббийларнинг салоҳияти маълум. Лекин Ашурматов ҳаммамиз учун янги мураббий ҳисобланади.

Тўғри, Бахтиёр Ашурматов ёрдамчи мураббий сифатида Осиё Кубогида иштирок этди, лекин буёғига бош мураббий бўлгач, бор масъулиятни ўзига олишига тўғри келади. Биз учун жаҳон чемпионатига чиқиш қанчалик қийин бўлса, Олимпиадага бориш машаққати ундан кам эмас. Чунки Олимпиада ўйинларига Осиё қитъаси учун атиги учта ўрин ажратилган. Ашурматов талабчан мураббий эканлигини биламиз. Шогирдларидан ҳар ўйинда ғалаба кутади. Қолаверса, у Нуралиев ва Евстафеевдан фарқли ўлароқ терма жамоада энди иш бошлайди. Шундай экан, бошқача ҳиссиётлар билан ишловчи мураббийга Олимпия терма жамоамиз ишониб топширилгани маъқул бўлди. Лекин шу ерда бир савол қийнаяпти: Ашурматов "Навбаҳор"ни ҳам бошқаришда давом этадими ёки эътиборни фақат олимпия терма жамоамизга қаратадими? Тез орада бу саволга ҳам жавоб олсак ажаб эмас.

Х.Холиқов.
Rating:    

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика