Latest news

10:48"Арсенал" асосий футболчиси билан узоқ муддатли шартнома имзолади  0 10:22Клопп Осиё жамоасини бошқариши мумкин  0 09:55Хави МЮни бошқаришга рози  4 09:27Sofascore. Ҳамробеков жамоадошлари орасида энг яхши баҳолардан бирига лойиқ кўрилди  1 09:01Sofascore. Аламли тарзда мағлуб бўлган "Насаф" футболчилари неча баҳога лойиқ кўрилди?  11 08:33"Пахтакор" "Сурхон"ни қийинчилик билан мағлуб этган учрашувдан ФОТОГАЛEРEЯ  0 08:07Суперлига. Бугун 23-тур якунланади  7 07:30Суперлига. "Пахтакор" – "Сурхон" 1:0   0 01:06Умар Эшмуродов: "Футболимизнинг камчиликлари билиниб қолди"  15 00:27Жавоҳир Сидиқов: "Ютса жамоа ютади, ютқазса ҳам жамоа ютқазади"  8 00:18Элит ОЧЛ. "Насаф" - "Ал Ҳилол" 2:3  5 00:00ОФК ЭЧЛ. Ҳамробеков жамоаси дуранг ўйнади  0 23:24Камолиддин Тожиев : "Охиригача курашиб, муҳим уч очкони қўлга киритдик"  0 23:08Февзи Давлетов: "Ғалаба қозониш учун гол уриш керак, биз эса уч ўйиндан буён гол ура олмаяпмиз"  2 23:00"Насаф" бош мураббийи Рўзиқул Бердиев: "Бугун савия ва даража ўз сўзини айтди"  39

Рио Фердинанд: “Роналду ҳамон чўққида...” News

Рио Фердинанд: “Роналду ҳамон чўққида...”

“Манчестер Юнайтед”нинг собиқ ҳимоячиси Рио Фердинанд “Ювентус” ҳужумчиси Криштиану Роналду ҳақидаги фикрлари билан ўртоқлашди.

“Роналду ҳозир 34 ёшда ва у ҳали ҳамон футбол чўққисининг энг юқорисида. У сўнгги 10 йилликда дунёнинг иккита энг яхши футболчисидан бири. Криштиану дунёдаги мен билган машҳур футболчилар орасида ўз жамоасига эга илк футболчи.

Кунлардан бир кун мен унинг уйига борганимда меҳмонхонада 10 га яқин инсонларни учратдим. Мен ундан бу одамлар кимлиги ва нималар билан банд эканлиги ҳақида сўрадим. У “бу менинг бош ошпазим, бу эса физиотерапевт, бу шифокор, буниси эса персонал мураббийим” дея жавоб қайтарди.

У дунёнинг энг кучли футболчиси сифатида МЮни тарк этди. Криштиану тўғри   йўлдан кетаётганди. Криштиану ва Леброн Жеймс ўз жамоасини йиғиш учун катта пул сарфлашди. Роналду ҳар томонлама етук футболчига айланди ва ҳозир ҳам юксак савияда ўйин намойиш этмоқда.

Агар  ёш футболчилар мендан маслаҳат сўрашса, мен уларга агар молиявий жиҳатдан яхши имкониятларга эга бўлсангиз,  Роналду сингари ўзингиз учун шахсий жамоа тузишни маслаҳат берган бўлардим”, дейди Фердинанд.

Rating: +18   

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика