Рифат Акрамхўжаев: "Владимир Бубанья янги мавсумни "Сурхон"да бошлаш эҳтимоли яқин"
26 jan 2021 15:41
News
Рифат Акрамхўжаев: "Владимир Бубанья янги мавсумни "Сурхон"да бошлаш эҳтимоли яқин"
Термизликларнинг ЖАР стадионида "Андижон"га қарши кечган ўйинидан сўнг жамоа бош мураббийи Рифат Акрамхўжаев championat.asia сайтига фикрларини билдириб ўтди.
"Қишки йиғинимиз мўлжаллаган режамиз бўйича кетмоқда. Жамоада ўйин услубини йўлга қўйишга ҳаракат қилмоқдамиз. Шунингдек селекция борасида ҳаракатлар тўхтамаган, таркибни кучайтириш йўлида ишлар олиб бориляпти. Бир қатор футболчилар билан музокараларга киришганмиз. Владимир Бубаньянинг жамоамизга қўшилиши эҳтимоли яқин, шу кунларда футболчининг масаласи ҳал бўлади. Янги мавсумга яхши тайёргарлик кўришимиз учун барча шароитлар яратиб бериляпти. Чемпионат бошлангунга қадар Тошкентда йиғинни давом эттирамиз. Чунки, таркибни ўзагини аниқлаб олишимиз керак. ",- дейди Акрамхўжаев.
Similar news
championat.asia
Элит ОЧЛ. "Насаф" ўз майдонида Ҳамробеков тўп тепаётган "Трактор"га ютқазди
МЛС. Мессининг супер ўйини "Интер Майами"ни ярим финалга олиб чиқди
Винисиус "Реал"дан йилига 30 млн. евро талаб қиляпти, аммо "Реал"...
Ла Лига. "Реал" "Эльче" билан ўйинда қоқилди, аммо биринчи ўринда қолди — "Барселона" билан орадаги фарқ 1 очко
Comments