Рифат Акрамхўжаев - "Локомотив" менежери
09 jan 2023 16:45
News
Рифат Акрамхўжаев - "Локомотив" менежери
"Эндиликда "Локомотив"нинг ҳам асосий жамоаси, ҳам U-19 шунингдек, футзал ва аёллар жамоалари ва футбол мактаби натижаларига Рифат Сайди-Анварович масъул саналади ҳамда менежер вазифасини бажаради.
Маълумот учун, Рифат Акрамхўжаев "Локомотив"даги фаолиятини 2019 йилда бошлаган бўлиб, дастлаб U-21 жамоамизда ёрдамчи мураббий сифатида иш олиб борган. Иккинчи даврада эса шу жамоа бош мураббийи этиб тайинланиб, "Локомотив" ўринбосарларининг U-21 чемпионати чемпиони бўлишида муносиб ҳисса қўшди.
2020 йил ушбу мутахассис "Локомотив" U-18 жамоаси бош мураббийи лавозимида фаолият олиб борди ва U-18 мусобақасида учинчи ўринни қўлга киритди. 2021-йил бошида "Сурхон" футбол клубига йўл олган Рифат Акрамхўжаев 1 июль куни яна "Локомотив"га қайтиб, дастлаб селеционер мураббий, ундан кейин U-18 жамоамиз бош мураббийи бўлиб ишлади", - деб ёзилади клуб баёнотида.
Similar news
championat.asia
Суперлига. "Нефтчи" "Андижон"ни йирик ҳисобда мағлуб этди, Искандеров ўйинни ҳал қилди
Суперлига. "Навбаҳор" сафарда "Пахтакор"ни мағлуб этди
Родриго тиззасидан операция қилинди
Ла Лига. Ламин Ямалнинг голи "Барселона"га меҳмонда "Атлетик"га қарши ўйинда ғалаба тақдим этди
Comments