Рибери 2013 йилда Роналдуга берилган "Олтин тўп" ҳақида: "Мен ютишим керак эди. Бу сиёсий қарор"
08 jul 2022 16:28
News
Рибери 2013 йилда Роналдуга берилган "Олтин тўп" ҳақида: "Мен ютишим керак эди. Бу сиёсий қарор"
"Салернитана"да ўйнаётган "Бавария" собиқ ярим ҳимоячиси Франк Рибери "Олтин тўп-2013" сўровномаси натижалари адолатсиз бўлганини айтди.
Француз 2013 йилги овоз беришда Лионель Месси (2-ўрин) ва Криштиану Роналдудан ортда қолган ҳолда учинчи бўлган эди.
"Бу адолатсизлик эди. Ўша мавсум мен учун ақлбовар қилмас эди ва мен ғалаба қозонишим керак эди.
Улар сўровнома муддатини узайтиришди ва ноодатий нимадир рўй берди. Мен бу сиёсий қарор бўлганини ҳис қилдим", — дейди Рибери.
Link :
Source : La Gazzetta dello Sport
Receive latest football news directly on your phone. Subscribe for our Telegram channel!
Comments