Latest news

08:41Франция термасининг октябрь ойи йиғини учун қайдномаси эълон қилинди  0 08:14"Пахтакор"нинг асосий футболчиси учун мавсум якунланди  1 07:45Суперлига. Бугун 24-турга старт берилади  7 07:07Омар Момани Каннаваронинг Ўзбекистон МТЖ бош мураббийи бўлишига атаб карикатура чизди  24 06:26ФИФА Жаҳон Чемпионати учун расмий ўйин тўпи — "TRIONDA"ни тақдим этди  2 01:57Европа лигаси. "Астон Вилла"да ғалаба, "Ноттингем Форест"да мағлубият ва бошқа натижалар  2 01:25Погба Франция термасига қайтадими? Дешам жавоб берди  0 00:51"Лилль" дарвозабонидан супер қаҳрамонлик!  6 00:28ОФФА Президенти Ровшан Нажаф ФИФА Президентига миннатдорлик билдирди  0 00:15Конференциялар лигаси. "Кристал Пэлас" тарихий ўйинда ишончли ғалаба қайд этди  1 23:53Европа лигаси. "Бетис"да ғалаба, "Рома" ўз майдонида ютқазди ва бошқа натижалар  0 23:25Муҳим ўйинлар олдидан "Ливерпуль"да жуда жиддий йўқотиш бор  4 23:06Анчелотти Бразилия термасининг сардори ким бўлишини маълум қилди  2 22:43Исроил нега мусобақалардан четлатилмаяпти? Инфантино жавоб берди  23 22:14Игорь Иванович Химич — “Нефтчи” футбол академияси директори  7

РФПЛ юлдузлари 10 йил олдин қандай кўринишда эди News

РФПЛ юлдузлари 10 йил олдин қандай кўринишда эди

"Championat.com" сайти ўзининг 10 йиллик юбилейи муносабати билан Россия чемпионатининг ҳозирги юлдузлари 10 йил олдин қандай кўринишда бўлганини эслади.

Игорь Акинфеев


2005 йил март. Игорь ўша пайтда Премьер-лигада икки мавсумни ўтказиб бўлган эди. Олдинда уни жамоавий ва шахсий ютуқлар кутиб турибди.


2015 йил март. Терма жамоа ва ЦСКАнинг биринчи рақамли дарвозабони.


Александр Анюков


2005 йил мартПетербургга кўчиб ўтишидан олдин Самарадаги сўнгги ўйинларини ўтказмоқда.


2015 йил март. 
"Зенит" ветерани доим ҳам асосий таркибдан жой ола билмаяпти, аммо рақобатчиларини бўшашишига йўл қўймаяпти. Унга имконият берилса, худди ёшлигидагидек бор кучи билан ўйнайди.


Андрей Аршавин


2005 йил март. Мутахассислар томонидан ўз тенгқурлари орасида энг иқтидорлик футболчи деб тан олинган ва унга катта умид билдиришган. Аршавин - Кержаков тандеми рақиб ҳимоясини дахшатга солар эди.

2015 йил март. Виллаш-Боаш қўл остида деярли ўйнаётгани йўқ ва фаолиятини якунлаш ҳақида ўйлаяпти.


Алексей Березуцкий


2005 йил март. Алексейнинг ёшлиги (22 ёш) унга ЦСКАда асосий таркибда майдонга тушишга ва терма жамоага тез-тез чақирилиб туришга ҳалақит бермайди.

2015 йил март. Акаси Василийдан кўра камроқ майдонга тушяпти, аммо майдоннинг ҳар қандай жойида ўйнашга тайёрлиги билан мураббий ва мухлисларни ўзига оғдира олмоқда.


Василий Березуцкий


2005 йил март. Василийнинг ЦСКА асосий таркибига кириши Алексейдан кўра қийинроқ кечди. Унинг учун 2005 йилги мавсум оғир ўтди.
2015 йил март. Василий билан ҳаммаси жойида: у терма жамоа ва клубда алмаштирииб бўлмас футболчи.

Динияр Билялетдинов


2005 йил март. Катталар сафидаги ўзининг иккичи мавсумида Россиянинг энг яхши ёш футболчиси деб топилган.
2015 йил март. "Спартак"да йўқотилган ишончни, "Торпедо"да тиклаяпти.

Мигел Данни


2005 йил март. Россия футболининг 21 ёшли дебютанти "Динамо" - "Крилья Советов" ўйини билан ўз биографиясининг янги саҳифасини очади. Ўша пайтларда унинг трансфер баҳоси 30 млн. евро эмас, ундан 10 марта кам эди.
2015 йил март. "Зенит" энг қиммат футболчиларидан бири. У ҳозирда питерликларнинг барча ўйинида сардорлик боғичи билан ҳаракат қиляпти.

Виталий Денисов


2005 йил март. Ўша пайтларда ЦСКАдаги акаларининг ўйинини кузатар эди. Ўзи эса ёшлар таркибида тўп сурарди.
2015 йил март. "Локомотив"нинг чап қанот ҳимоячиси ҳозирги кунда ўзининг энг кучга тўлган палласида. Виталий ўз ампуласида Россия чемпионатининг энг яхшиларидан бири.

Игорь Денисов


2005 йил март. "Зенит" таркибида асосий таркибдан ўрин олиб бўлган эди.
2015 йил март. Игорь Капеллонинг ишончини йўқотди, аммо Черчесов жамоасида асосий таркиб футболчиси.

Юрий Жирков


2005 йил март. Тамбовлик Юра  иккинчи мавсумни "армиячилар" сафида ўтказаётган эди.
2015 йил март. Жирков "Динамо"да доим ҳам асосий таркибда майдонга чиқаётгани йўқ, аммо уни захира футболчиси дейиш ҳам нотўғри.

Rating:    

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика