RFEF "Реал"нинг эътирозига жавоб қайтарди
04 feb 2025 02:51
News
RFEF "Реал"нинг эътирозига жавоб қайтарди
RFEF (Испания Қироллик футбол федерацияси) "Реал"нинг ҳакамлик бўйича эътирозига жавоб қайтарди.
Олдиноқ "Қироллик клуби" RFEFга "Эспаньол"га қарши баҳсдаги (0:1) ҳакамлик борасида эътироз билдириб, Испания ҳакамлик тизими тўлиқ янгилашга чақирди ва арбитрларни клубга такрор ва такрор зарар етказаётганликда айблади.
"Айбловларнинг оҳанги ва жиддийлиги чуқур афсусга сабаб бўлмоқда. Улар ҳакамлик ташкилотлари ва умуман мусобақа ҳалоллигини шубҳа остига қўйишмоқда. Профессионал футбол ривож давомида баъзи тушунмовчиликлар бўлиши мумкин, аммо барча томонлар масъулият ва ҳурмат билан ҳаракат қилишяпти деган умиддамиз.
Асосли танқидни доимо қўллаб-қувватлаймиз, аммо у чегарадан чиқмаган ва барчага ҳурмат кўрсатилган ҳолда бўлиши керак".
Link :
Source : As
Receive latest football news directly on your phone. Subscribe for our Telegram channel!
Similar news
championat.asia
Испания Кубоги. "Атлетико" илк ўйинда "Барселона" дарвозасига жавобсиз 4 та гол урди
Эрик Гарсия: "Сўнгги пайтларда ҳакамларнинг бирорта қарори бизнинг фойдамизга бўлмаяпти"
Ла Лига. Бир неча кун олдин "Барселона"ни тор-мор этган "Атлетико" чемпионат аутсайдерига йирик ҳисобда мағлуб бўлди ва тўртинчи ўринга тушиб кетди
Англия Кубоги. "Манчестер Сити" ўз майдонида "Салфорд Сити"ни ишончли ҳисобда мағлуб этди
Comments