Latest news

23:24АПЛ. "Манчестер Сити" – "Брайтон". Ҳусанов кутилганидек асосий таркибда!  6 23:19Жуд Беллингем: "Биз Хаби Алонсо биланмиз. Эртага реванш олишга ҳаракат қиламиз"  0 23:11Хаби Алонсо: "Эртанги ўйин 2:5 каби бўлмаслигига 100% аминман. Эртага бошқача тарих ёзилади"  0 23:03Испания Суперкубоги. "Барселона" – "Атлетик". Бошланғич таркиблар аниқ!  2 22:20Ўйнайди ё ўйнамайди? Мбаппенинг Испания Суперкубоги финалида иштирок этиши истисно қилинмаяпти  2 21:55Равшан Ҳайдаров: "Уч очко қўлга киритилди. Болаларча қилинган хатолар Эронга қарши ўйинга такрорланмайди деб умид қиламан"  13 21:25Микель Артета "Ливерпул"га қарши ўйин ҳақида: "Орамиздаги фарқ унча катта эмас, "Арсенал"нинг исботлайдиган нарсалари бор"  2 21:15"Реал" билан ўйиндан аввал Гризман машғулотга чиқмади!  1 20:55Флетчер МЮни бошқариш таклифи берилгани ҳақида: "Хаёлимга келган биринчи нарса Фергюсон билан гаплашиш эди"  7 20:55Ўзбекистон U-23 терма жамоаси мусобақани ғалаба билан бошланди. Стартда Ливанни енгдик  95 20:25Opta "Арсенал"нинг АПЛ чемпионлигини қўлга киритиш эҳтимоллигини ҳисоблаб чиқди  3 19:52ФОТОГАЛЕРЕЯ. "Пахтакор" янги мавсумга тайёргарликни бошлади  3 19:44"Локомотив" икки иқтидор билан шартномани узайтирди: Улар 2029 йилгача "темирйўлчи" бўлиб қолишади  1 18:59Осиё Кубоги U-23. Ўзбекистон жой олган гуруҳда Жанубий Корея ва Эрон муроса кўчасини танлади  6 18:49"Пахтакор" янги мавсумга тайёргарликни бошлади  4

Reuters: "Сирли тулпор"дан "Оқ бўрилар"гача босиб ўтилган йўл ҳақида News

Reuters: "Сирли тулпор"дан "Оқ бўрилар"гача босиб ўтилган йўл ҳақида

Ўзбекистон терма жамоаси Осиё Кубокларидаги иштирокини ҳар мусобақада яхшилаб келмоқда.
Жумладан, Осиё Кубогидаги илк иштирокидан - 1996 йилги баҳслардан то ҳозиргача Ўзбекистон сирли тулпордан ҳақиқий Оқ бўриларга айланди. Эндиликда улар тўрт йил олдинги мусобақанинг ярим финалчиси сифатида Австралияда барча рақиблари учун ҳақиқий куч сифатида эътироф этиладилар.

Мустақилликка эришгач илк расмий ўйинини 1992 йилда ўтказган ва кўпчилик учун нотаниш бўлган жамоа бугунга келиб ўз фалсафаси ва тактикасига эга кучли жамоалардан бирига айланди. 2007 йили чорак финалда мусобақани тўхтатган, аммо тўрт йил олдин ярим финалга қадар етиб бориб Австралиядан йирик ҳисобда мағлубиятга учраганига қарамай, Оқ бўрилар бу сафар ундан ҳам юқорироқ мақсадни кўзлаганлари аниқ.

Айни дамда ФИФА рейтингида 74-ўринни эгаллаб турган ва Осиёнинг тўртинчи жамоаси бўлиб турган Ўзбекистон Осиё Кубоги B гуруҳида Саудия Арабистони, Хитой ва КХДРга қарши баҳс олиб боради. Финалга чиқиш учун эса Австралия ёки Жанубий Корея билан беллашиши аниққа ўхшайди.

Қатарда Австралиядан 0:6 ҳисобида мағлубиятга учраган ва Жанубий Кореядан 5 поғона пастда жойлашган Ўзбекистон Бразилиядаги Жаҳон чемпионатига чиқиш вазифасини уддалай олмади ва айни дамда жамоа авлодлар алмашинуви кузатилаётгандек.

Бош мураббий Миржалол Қосимов эса барчага таниш. Таркибда бир қанча истъедодли футболчилар бўлса ҳам, асосий куч сифатида терма жамоа сардори Сервер Жепаровдан умид катта. Терма жамоа сафида 100тадан ортиқ учрашувда майдонга тушган, икки маротаба Осиёнинг энг яхши футболчиси деб топилган 32 ёшли ярим ҳимоячи ўзининг юлдузли фаолиятини соврин билан тугатишни истамоқда.

Айрим пайтларда иккинчи ҳужумчи сифатида ҳам ўйнай оладиган Жепаров шунингдек, ажойиб қисқа паслари, рақиб дарвозаси олдида ҳавф яратиш ва ҳар қандай масофадан гол ура олиш қобилиятига эга. Унинг ярим ҳимоядаги шериклари Одил Аҳмедов ва Сардор Рашидовларга ҳам катта масулият юклатилган. Боиси, Максим Шацких ва Улуғбек Бақоев каби ҳужумчиларнинг фаолиятини тугатиши, ярим ҳимоячиларга катта масулият юклаши табиий.

Ўзбекистон Осиё Ўйинларига бир қанча кучли терма жамоаларга қарши ўртоқлик учрашувлари орқали тайёргарлик кўрди. КХДРга қарши мусобақадаги илк ўйинда ғалаба қозона олсалар, букмекерлар томонидан ғолиблик учун 5-ўринда қайд этилган Ўзбекистоннинг бу борада имконияти янада мустаҳкамланади.
Rating:    

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика