Рэтклифф - МЮ мухлисларига: "Клубни пешқадамликка қайтариш ниятидамиз"
26 dec 2023 23:51
News
Рэтклифф - МЮ мухлисларига: "Клубни пешқадамликка қайтариш ниятидамиз"
"Манчестер Юнайтед"нинг янги сармоядори Жим Рэтклифф клуб мухлисларига мурожаат билан чиқди.
Якшанба куни "Манчестер Юнайтед" британиялик бизнесмен клубнинг 25 фоиз акцияларини сотиб олгани борасида баёнот билан чиқди. Бу орқали Рэтклифф клубга 245 млн фунт сармоя киритади.
"Ишонаман, биз нафақат майдонда, балки сиёсий томонлама ҳам катта ўсишга эриша оламиз. Бунинг учун вақт, сабр ва профессионал фаолиятда жиддийлик талаб қилинади.
"Манчестер Юнайтед"дан жуда кўпини кутяпмиз. Бироқ спортда ҳеч нима кафолатланмаган, ўзгаришлардан қочиб бўлмайди. Бироқ биз узоқ муддатли лойиҳа борасида ишляпмиз. Биз "Манчестер Юнайтед"ни пешқадамликка қайтариш ниятидамиз.
Ўз ишимга жуда катта масъулият билан ёндашаман", - деди Рэтклифф.
Link :
Source : BBC
Receive latest football news directly on your phone. Subscribe for our Telegram channel!
Similar news
championat.asia
"Пахтакор" голи инобатга олинмаган "Бухоро"ни мағлуб этиб, Ўзбекистон кубоги соҳибига айланди
Суперлига. "Насаф" "Навбаҳор" майдонида очко йўқотди
Эксперт ҳакамлар гуруҳи "Пахтакор" ва "Бухоро" учрашувидаги баҳсли вазият юзасидан хулоса берди
Месси МЛСдаги танаффус пайтида Саудия Арабистони клубига ўтмоқчи эди, аммо саудияликлар бунга рози бўлишмаган
Comments