Latest news

01:25Тибо Куртуа: "Хаби ва футболчилар ўртасида муаммо йўқ"  0 00:48Месси: "Яна бир марта жаҳон чемпионатини ютишга ҳаракат қиламиз"  2 00:23Италия Кубоги. "Лацио" - "Милан" баҳси асосий таркиблари маълум!  0 00:10Хумоюнмирзо Иминов “Андижон” билан келишувга эришди  1 23:54Расман: "Пахтакор"нинг яна бир футболчиси "Навбаҳор"да!  4 23:50АПЛ. "Манчестер Юнайтед" - "Вест Хэм" баҳси асосий таркиблари маълум!  4 23:40Расман: "Бухоро" футболчиси "Нефтчи"га ўтди  2 23:28Расман: Иброҳим Йўлдошев - "Андижон" футболчиси!  2 23:11"Бавария"га "Брайтон" футболчиси керак  0 22:59"Андижон" яна икки футболчи билан шартнома имзолади  0 22:38Суперлиганинг 30-турида ҳакамлик таҳлили. Хатолар жуда кўп!  0 22:19Расман: Чаласан - "Андижон" футболчиси!  12 21:57Артета жароҳатлар сабабини айтди  0 21:25"Ливерпуль" "Лейпциг" ҳужумчисини таркибида кўрмоқчи  5 20:59Россия термаси Ўзбекистонга қандай таркиб билан келади?  5

Рэшфорд Осиё томон йўл олишни истамади, унинг мақсади бошқа News

Рэшфорд Осиё томон йўл олишни истамади, унинг мақсади бошқа

"Манчестер Юнайтед" ҳужумчиси Маркус Рэшфорд Саудия Арабистони томон йўл олишни истамади.

27 ёшли форвард жамоасининг сўнгги 5 ўйинида майдонга тушмади. У МЮнинг сўнгги - "Ньюкасл"га қарши баҳсида захирада қолдирилди. Бунгача тўрт учрашувда эса қайдномага ҳам киритилмади.

"The Times" маълумотига кўра, англиялик футболчи Саудия Арабистонидан бўлган 3 таклифга рад жавобини берган. Бунда у МЮдаги маошидан икки баравар кўпроқ маблағни рад қилган - йилига 35 млн евро. Шунингдек, у маошидан тўланадиган солиқларни ҳам тўламасди. Буюк Британияда айни дамда футболчилар ишлаб топаётган пулларининг 45 фоизини давлатга қайтариши керак.

Рэшфорднинг рад жавобини бергани сабаби оддий - у Англия термасига қайтишни истайди. Маркус яна юқори даражасига қайта олишига ишонмоқда. Айнан шу сабабли ҳам у Туркиядан тушган "ёғли" таклифни эшитиб ҳам ўтирмаган.

Манкунианликлар Рэшини қишдаёқ сотиб юбормоқчи ёки ижарага бермоқчи. Бунинг учун унинг янги клуби маошини тўлашини ҳам бўйнига олиши керак. Футболчининг ўзи эса МЮда қолиб бор кучини намойиш қилмоқчи.

Rating: +1   

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика