Latest news

01:39Расман: Ўткир Юсупов — "Фулад" футболчиси!  5 01:32"Арсенал" Рафиньянинг трансфери бўйича "Барселона"га кўп миллионлик таклиф тайёрлайди  0 01:05Париж-2024. Ўзбекистон - Миср 0:1, Ҳимоядаги хато қимматга тушди  7 00:53"Атлетико" ва Испания терма жамоаси собиқ футболчиси фаолиятини якунлади  0 00:15РПЛ. Эсанов ҳаракат қилаётган "Акрон" меҳмонда "Факел"ни ишончли ҳисобда мағлуб этди  15 23:35Тимур Кападзе: "Иккала ўйинда ҳам ютишимиз мумкин эди"  110 23:01Расман: "Атлетико" Испания терма жамоаси футболчиси билан шартнома имзолади  1 22:29"Навбаҳор" назорат учрашувида йирик ҳисобда ғалаба қозонди. Қувватовдан норасмий дебют, Никабадзедан хет-трик  10 21:31"Манчестер Юнайтед" форварди ПСЖга ўтиши мумкин  5 21:05Париж-2024. Ўзбекистон иккинчи турда Мисрга ютқазди ва гуруҳдан чиқиш имкониятини йўқотди  849 20:53Париж-2024. Испания терма жамоаси биринчи бўлиб плей-оффга чиқди  7 20:22"Манчестер Юнайтед" испаниялик футболчига қизиқмоқда  1 19:56"Барселона" Уильямс учун кутилганидан 4 млн. евро кўп пул тўлаши керак  2 19:22ФИФА Аргентинанинг эътирозига жавоб берди  5 18:52Ҳусниддин Ғофуров - "Қўқон-1912" футболчиси  3

Рэшфорд курашга шайми? News

Рэшфорд курашга шайми?

Сир эмаски, АПЛнинг янги мавсуми ҳар қачонгидан-да жонлироқ, қизиқарлироқ ўтиши кутилмоқда.

Ҳаттоки, «Арсенал» устози Арсен Венгер бўлажак мавсумни «Мураббийлар ўртасидаги мундиал»,- дея таърифлади. Айниқса, кейинги йилларда омади юришмаётган «Манчестер Юнайтед»нинг Златан Ибрагимович билан шартнома тузиши, мураббийлик лавозимига эса Жозе Моуриньони таклиф этиши «интрига»ни янада оширди. Албатта, клубдаги мазкур ислоҳотлар «қизил иблислар» билан ҳамкорлик қиладиган 23та компания учун айни муддао. Зеро, ҳар бир ҳомий ўз бренди машҳур кишилар таъсирида юксалишидан умидвор. Аммо шу билан бирга жонкуяр ишқибозларни ташвишлантираётган омиллар ҳам йўқ эмас. Жумладан, Ибрагимовичнинг сафда бўй ростлашибиринчи навбатда, клуб тарбияланувчиси ҳисобланган ёш иқтидор - Маркус Рашфорднинг келажагига салбий таъсир ўтказиши ҳеч гап эмас. Хўш, Маркус нима қилиши керак?

Ҳаммасини пул ҳал қилади

Очиғини айтиш керак, Манчестер клуби учун янги мавсум жуда муҳим. Негаки, манкунианлар лоақал реклама шартномалари орқали олинадиган даромад ҳисобига клубнинг аввалги мавқесини тиклашлари зарур. Ҳомийлик шартномалари, футболкалар сотуви... Хуллас, «қизил иблислар» ҳаттоки, совринсиз ўтаётган охирги вақтларда ҳам клуб номини улуғлашни исташяпти ва бу жуда оддий формулага асосланган: «МЮ» қанчалик шуҳрат орттирса, жамоа ўйинини шунча кўп киши кўради; футболчилар ижтимоий тармоқларда қанчалик машҳурликка эришсалар, олийҳиммат сармоядорларнинг клубга эътибор-қизиқишлари шунчалик кучаяди. Бир сўз билан айтганда, ҳаммасини пул ҳал қилади. Зеро, клубнинг айни вақтдаги хўжайинлари совринлар шайдоси эмас, балки омилкор капиталистлардир. Раҳбарият амалга ошираётган ишларга шу нуқтаи-назардан қарасак, Ибрагимович ва Моуриньо билан қисқа муддатли келишув тузиш шошилинч қарор эмас, балки мақтовга лойиқ тадбир эканлиги ойдинлашади. Сабаби, «МЮ» бу йўл орқали футбол оламида ўз мавқеини мустаҳкамлаб, олдинги ўринларга қайтмоқчи. Бундай ишлар сирасига Поль Погба трансфери учун қилинаётган саъй-ҳаракатларни ҳам киритиш лозим. Ахир аллақачон кенг даражада танилган бу йигитчани рекорд суммага харид қилиш барчада қизиқиш уйғотиши табиий-да! Эҳтимол, кўпчилик ишонмас, лекин бу факт: мазкур трансфер нархи қанча ошса, якунда фойда кўрган «Ювентус» эмас, «Манчестер Юнайтед» бўлиб чиқади. Аслида-ку, бу йўналиш янгилик эмас. Чунончи, Мадриднинг «Реал» клуби мана, 15 йилдирки, шундай ҳаракат ортидан пул топяпти. «Юнайтед» эса ҳар доим ўз тарихи, анъаналари ва кучли академияси билан фахрланиб келган.

Маҳаллий иқтидор

«Юнайтед»нинг ушбу янги, ёш футболчисига қизиқиш ошишига сабаблардан бири шуки, унга кўпчилик Англия футболининг сўнгги 20 йилликдаги энг умидли маҳаллий юлдузларидан бири сифатида қарамоқда. Албатта, Маркуснинг кейинги тақдири қандай кечиши ҳали номаълум, аммо техник салоҳияти кучли, ақли етарли йигитнинг яқин келажакда жаҳон даражасидаги футболчига айланишига ишонадиганлар кам эмас. Бундан бир неча йил аввал Манчестерда ўсиб-улғайган ва истеъдоди борлигини исботлаган Рашфорд каби футболчи жамоа асосий таркибига кириш учун нисбатан каттароқ имкониятга эга бўларди. Бугунги кунда эса асосий таркибда кимларнинг майдонга тушиши клуб раҳбарлари назорати остида (чунки таркибда машҳур футболчилар сафи кенгайиши муҳим). Боз устига, энди Ибрагимовичдек таниқли форвард ҳам Маркуснинг рақобатчиларидан бири саналади ва бу табиийки, унинг имкониятларини сезиларли даражада чеклайди. «Биз клуб анъаналарини давом эттиряпмиз ва ёш иқтидорларга ўзларини кўрсатиш имкони беряпмиз», -деганди Эд Вудвард ўтган йилги мавсум охирида Рашфорднинг муваффақиятларига шаъма қилиб. 2014 йили эса клубнинг тижорий ишлар бўйича директори Ричард Арнольд мақтанишга ҳам улгурганди: «Римнинг янги Папаси номини Алекс Фергюсон истеъфога чиққанини айтган кун эълон қилишганди. Биз дунёдаги 1-рақамли тренд эдик. Клубимиз жаҳондаги 120 миллиондан ортиқ мухлис билан мунтазам алоқада. Дейлик, бир дақиқада Facebookда 60, Twitterда эса 264та «лайк» тўплаймиз. Фаолиятимизда мухлислар иштироки ўта муҳим: улар бизга фойда келтирадиган ҳомийлар эътиборини тортишади».

Ғолиблик руҳи

Йўналиш ва омадни бирлаштиришда мутаносиблик тушунчаси катта роль ўйнайди. Ибрагимович шунинг учун таниқлики, у «сенсацион» футболчи саналади. Моуриньонинг танилишига сабаб эса бошқа - доим ғалаба қозониши. «Юнайтед» шу пайтгача эришилган ютуқлар туфайли ҳозиргидек молиявий гигантга айланган. Энди клуб бу икки машҳур инсон ёрдамида яна совринларни қўлга киритмоқчи. Демак, умумий ҳолат бўйича айтсак, Рашфорд «Беназир»нинг инсонийлик сифатларига умид боғламаслиги керак. Чунончи, португалиялик мутахассис ёшларга имкон бераверадиган кўнгли бўш мураббийлар тоифасига кирмайди. Шунингдек, уни клубларнинг анъанаси, удумлар ва ҳаттоки, Мэтт Басби мактаби ҳам қизиқтирмайди. Шундан келиб чиқсак, Рашфорд мураббийнинг бошқа бир хусусияти - ғалабага ташналигига эътиборни кучайтириши лозим. Зеро, Маркус ўтган йилги ўйинлари билан ғолиблик руҳидан бебаҳра эмаслигини исботлашга улгурди. Факт шуки, Моуриньони фақат бир нарса - натижа қизиқтиради. Агар ёш футболчи янги мавсумни худди ўтган йилги шижоат ва ишонч билан бошласа, унда Депай, Руни ва Ибрагимович билан бемалол рақобатлаша олади.

Бекхэм - намуна

Рашфорднинг келажаги ҳақида фикр юритганда, баъзи бир майда-чуйда тафсилотларга алоҳида эътибор қаратиш лозим. Хусусан, «МЮ» шундай клубки, у ҳар доим таркибига қайсидир юлдузни қўшиб олиб (табиийки, энг аввало, машҳур ҳужумчини), ОАВда шов-шув кўтариб туришга мажбур. Рашфорд эса қанчалик истеъдодли бўлмасин, шу сабабли, доимо қайсидир юлдуз соясида қолишга тайёр туриши зарур. Айнан шунинг учун ҳам клубнинг айтайлик, Неймарга қизиқаётгани ҳақидаги хабарлар тўхтамайди. Маркуснинг ҳақиқий маҳорати унинг катта футбол оламидан йўл топиб олишига ёрдам берса, ажабмас. Мисол учун, олдинги авлод вакили ҳисобланган Дэвид Бекхэм айнан Рашфорд таҳсил олган академияда тарбияланиб, дунёда биринчилардан бўлиб, ўз кучи билан футболчи-юлдуз образини яратганди.

Маркус олдида бошқа бир йўл ҳам бор: медиадан ўз манфаатлари йўлида фойдаланиш. Зеро, бугунги кунда юлдузлик мақомига ижтимоий тармоқлар ҳамда кутилмаган ўткир фикрлар билан ҳам эришиш мумкин. Замонамиз шунақа, ахир...

Шу кетишда...

Ким билади, эҳтимол, Маркуснинг ҳеч нарсага ортиқча эътибор қаратмай, фаолиятини  шу руҳда давом эттиргани маъқулмикан? Негаки, Рашфорднинг сира кутилмаганда, катта саҳнага кўтарилгани капиталистлар ва рекламачилар домига тушиб қолган замонавий футболга сал янгича қиёфа бағишлаб, ўзига хос «зиддизаҳар» вазифасини бажармоқда. Буни қарангки, Маркуснинг ҳозирги ҳолати унинг фойдасига ишлаши ҳам мумкин. Сабаби, у нисбатан таниқлироқ жамоадошларидан фарқли равишда, кучли масъулият ҳисси остида яшамайди: Руни ва бошқа футболчилар Мойес ҳамда ван Гал даврида ҳам масъулият юкидан қочиб қутулолмадилар. Энди Мхитарян ва Златанни ҳам шу қисмат кутмоқда. Рашфорднинг ютуғи шундаки, у ўзидан ҳеч нима кутишмаган вақт майдонга тушди ва ёшига хос бўлмаган тарзда хотиржамлик билан ҳаракатланиб, иқтидорини кўз-кўз қилди. Бошқача ифода этганда, ўша пайт унинг зиммасида жавобгарлик ҳисси йўқ эди. Нима бўлишидан қатъий назар, Рашфорд инсонни тубдан ўзгартириб юборадиган замонавий дунёнинг «лайк»лари, рейтинглари домига тушиб қолмаса, бас. Кўпчилик янги мавсумда Маркусни топ-ҳужумчилар қаторида кўришни истайди. Биласизми, нега? Чунки инсон табиати шундай: у доимо кучсизларга кўпроқ тарафкашлик қилишга мойил...

Rating: +5   

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика