Latest news

07:50"Манчестер Сити" беш йилдан сўнг илк бор "Энфилд"да "Ливерпуль"ни мағлуб этди  0 03:03Ўртоқлик ўйини. “Навбаҳор” “Рубин”га мағлуб бўлди  1 02:56Ла Лига. "Реал" меҳмонда "Валенсия"ни мағлуб этди, "Барса" билан орадаги фарқ — 1 очко  21 02:53А Серия. "Ювентус" "Лацио" билан ўйинда 90+6 дақиқадаги гол эвазига мағлубиятдан қутилиб қолди  1 02:48Лига 1. ПСЖ ўз уйида "Марсел"га жавобсиз 5 та гол урди  1 00:50Гвардиола “Ливерпуль”га қарши ўйиндан сўнг Ҳусановни мақтади  19 00:28Ла Лига. "Атлетико" кутилмаганда ўз майдонида "Бетис"га мағлуб бўлди, Антони ўйиндаги ягона голни урди  2 00:05АПЛ. "Ливерпуль" — "Манчестер Сити" 1:2  9 00:02А Серия. "Интер" меҳмонда "Сассуоло"га жавобсиз 5 та гол урди  1 23:45Бундеслига. "Бавария" ўз уйида таъқибчиларидан бири бўлмиш "Хоффенхайм"га 5 та гол урди  9 23:33АПЛ. "Манчестер Сити" камбэк орқали "Энфилд"да "Ливерпул"ни мағлуб этди, Ҳусанов 61-дақиқада тўқнашувдан сўнг алмаштирилди  164 23:15“Нефтчи” “Челси”, “Удинезе” ва “Уотфорд” собиқ ҳужумчиси билан шартнома имзолади  8 22:30“Манчестер Сити”нинг трансфер мақсади маълум  0 20:48САфарда "Пахтакор" — "Қайрат" ўйинида. Бозоров, Мозговой, Тожиев ва Уразбахтин нималар дейишди?  0 20:04"Рома" Тоттини техник директор этиб тайинламоқчи. Римликларнинг собиқ сардори клубга қайтишга тайёр  1

Рэшфорд "Астон Вилла" билан хайрлашди News

Рэшфорд "Астон Вилла" билан хайрлашди

"Манчестер Юнайтед" ҳужумчиси Маркус Рэшфорд хайрлашув мактубини ёзди.

"Шунчаки "Астон Вилла"даги барчага ақл бовар қилмас бир неча ой учун раҳмат айтмоқчиман. Улар ҳақиқатан ҳам ўзгача клуб ва мен "Вилла" мухлислари мени майдонда биринчи дақиқаданоқ қучоқ очиб кутиб олганини жуда қадрлайман. Мураббий, жамоа ва бутун мураббийлар штаби ажойиб. Бироқ ушбу мавсумда Чемпионлар Лигаси чиқа олмаслик қанчалик хафа қилганини тушунаман. Ишончим комилки, бу клуб ва бу жамоа янада кучлироқ бўлиб қайтади", – деди Рэшфорд.

Маркус Рэшфорд – шу йилнинг февраль ойида Бирмингемнинг "Астон Вилла" жамоасига ижарага берилган "Манчестер Юнайтед" футболчиси. 

27 ёшли Рэшфорд Бирмингем клуби сафида 17 ўйинда майдонга тушиб, 4 та гол урди ва 6 та голли пас узатди. 

Фабрицио Романонинг сўзларига кўра, Маркус Рэшфорд ижарадан "Манчестер Юнайтед"га қайтади ва уни ёзда тахминан 45 млн еврога сотиб олиш мумкин бўлади.

"Daily Mirror"нинг ёзишича, МЮ Маркус Рэшфорднинг 10-рақамли футболкасини ундан олиб, Матеус Куньяга беради.

Rating: +3   

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика