Рэмси грандлар билан музокара ўтказади
01 jan 2019 18:45
News
Рэмси грандлар билан музокара ўтказади
"Арсенал" ярим ҳимоячиси Аарон Рэмси келажаги борасида бир қарорга келгани йўқ.
28 ёшли хавбек январда Европанинг бешта топ клуби билан музокара ўтказади.
Рэмси фаолиятини "Бавария", "Интер", "Ювентус", ПСЖ ва "Реал"да давом эттириш имкониятларини кўриб чиқмоқда.
Уэльслик сентябрда "Арсенал" билан янги битим борасида музокараларни тўхтатган эди. Ёзда у эркин агент сифатида бошқа клубга ўтиши мумкин.
Футболчининг ўзи ҳозироқ клубини ўзгартиришга тайёр, аммо лондонликлар Рэмси учун 40 млн. фунт талаб қилишмоқда.
Link :
Source : BBC
Receive latest football news directly on your phone. Subscribe for our Telegram channel!
Comments